UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  4 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  7 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  7 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  15

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда, бугун навбатдаги назорат ўйини ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда, бугун навбатдаги назорат ўйини ўтказилади

Теглар :  Ўзбекистон U-18
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Йиғин икки босқичда ўтказилиб, унда 50 нафар футболчи қатнашиши режалаштирилган. Йиғиннинг биринчи қисмида терма жамоага асосий номзод бўлган 25 нафар футболчи синовдан ўтказилди. Шу билан бирга бир қатор назорат учрашувлари ҳам ташкил этилди. Жумладан, Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари "Бунёдкор" ёшларини 2:0 ҳисобида, "Локомотив" ёшларини эса 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
 
Айни пайтда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси йиғинининг иккинчи қисми бошланди. Бу йиғинга ҳам яна 25 нафар футболчи таклиф этилган.
 
Отабек Ғуломхўжаев мазкур йиғин давомида терма жамоанинг асосини шакллантириш билан бирга, янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказиб олмоқда.

"Йиғинни икки қисмга бўлиб ўтказишдан асосий мақсад иложи борича кўпроқ футболчиларни синовдан ўтказиб олиш. 25 нафардан иборат иккита таркиб бир-бирига рақобат пайдо қилади. Ҳеч қайси футболчи асосий таркибдаги ўрним кафолатланган, деган хаёлда хотиржам бўлмайди. Доимо ўз устида ишлаши, машғулотларда астойидил меҳнат қилиши талаб этилади.
 
Ҳозирги таркиб билан кўпроқ тактик машғулотлар ўтказмоқдамиз. Улар билан қандай ҳимояланиш, ҳимоядан ҳужумга ўтиш, стандарт вазиятларда жарима майдончаси ичида қандай жойлашиш бўйича машқлар олиб боряпмиз. Футболчилар бизнинг ғояларимизни тушуниб, кундан кунга кўрсатмаларимизни яхшироқ бажаришяпти. Асосий мақсадимиз фақат Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўриш эмас. Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш, кейин у ерда муваффақиятли қатнашиб, Жаҳон чемпионатида иштирок этиш шубҳасиз бош мақсадимиз. Шу билан бирга биз мазкур футболчиларни бўлажак миллий ва Олимпия терма жамоаларига тайёрлаб боришни ҳам режалаштирганмиз", - деди Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев.
 
Бугун терма жамоа аъзолари "Нурафшон" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика