UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  3 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  7 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда, бугун навбатдаги назорат ўйини ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда, бугун навбатдаги назорат ўйини ўтказилади

Теглар :  Ўзбекистон U-18
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Йиғин икки босқичда ўтказилиб, унда 50 нафар футболчи қатнашиши режалаштирилган. Йиғиннинг биринчи қисмида терма жамоага асосий номзод бўлган 25 нафар футболчи синовдан ўтказилди. Шу билан бирга бир қатор назорат учрашувлари ҳам ташкил этилди. Жумладан, Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари "Бунёдкор" ёшларини 2:0 ҳисобида, "Локомотив" ёшларини эса 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
 
Айни пайтда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси йиғинининг иккинчи қисми бошланди. Бу йиғинга ҳам яна 25 нафар футболчи таклиф этилган.
 
Отабек Ғуломхўжаев мазкур йиғин давомида терма жамоанинг асосини шакллантириш билан бирга, янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказиб олмоқда.

"Йиғинни икки қисмга бўлиб ўтказишдан асосий мақсад иложи борича кўпроқ футболчиларни синовдан ўтказиб олиш. 25 нафардан иборат иккита таркиб бир-бирига рақобат пайдо қилади. Ҳеч қайси футболчи асосий таркибдаги ўрним кафолатланган, деган хаёлда хотиржам бўлмайди. Доимо ўз устида ишлаши, машғулотларда астойидил меҳнат қилиши талаб этилади.
 
Ҳозирги таркиб билан кўпроқ тактик машғулотлар ўтказмоқдамиз. Улар билан қандай ҳимояланиш, ҳимоядан ҳужумга ўтиш, стандарт вазиятларда жарима майдончаси ичида қандай жойлашиш бўйича машқлар олиб боряпмиз. Футболчилар бизнинг ғояларимизни тушуниб, кундан кунга кўрсатмаларимизни яхшироқ бажаришяпти. Асосий мақсадимиз фақат Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўриш эмас. Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш, кейин у ерда муваффақиятли қатнашиб, Жаҳон чемпионатида иштирок этиш шубҳасиз бош мақсадимиз. Шу билан бирга биз мазкур футболчиларни бўлажак миллий ва Олимпия терма жамоаларига тайёрлаб боришни ҳам режалаштирганмиз", - деди Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев.
 
Бугун терма жамоа аъзолари "Нурафшон" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика