UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  3 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  4 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:45ЕЧЛ учун кураш. "Аталанта" - "Рома"  20 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  0 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  2 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги йиғинни бошлади Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги йиғинни бошлади

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида 8–12 февраль кунлари навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

"Ўзбекистон терма жамоаси бугундан Туркиянинг Анталия шаҳрида қисқа муддатли йиғинга кирди", - деб ёзади ЎФФнинг телеграмдаги расмий канали.

Мазкур йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 10 февраль куни Самвел Бабаян шогирдлари Россия Премьер-лигаси вакили “Амкар” клуби билан, 11 февраль куни эса Арманистоннинг “Алашкерт” жамоаси билан куч синашади.

Йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Акрам Комилов (“Бунёдкор”), Одил Ҳамробеков (“Насаф”).

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Саламат Қуттибоев (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Икром Алибоев (“Локомотив”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”).

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Шоҳруз Норхонов (“Обод”).

Бўлажак йиғин ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги учун легионер футболчилар Туркиядаги ўқув-машғулотларига таклиф этилмади.


Рейтинг: -69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика