UZ

Сўнгги янгиликлар

00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  0 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  10 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  6 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  9 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози: "Россиянинг гуруҳи осондек кўринган эди, ҳозир эса..." Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози: "Россиянинг гуруҳи осондек кўринган эди, ҳозир эса..."

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи, ҳозирда "Балтика" клубини бошқараётган Валерий Непомняший Россия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги имкониятларига баҳо берди.

"Аввалига Россия терма жамоаси гуруҳи осондек кўринган эди. Ҳозир эса жамоанинг тайёргарлиги ҳавотир ва шубҳалар уйғотмоқда. Айниқса Германия ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашувидан сўнг. Гуруҳдан чиқиш россияликлар учун яхши натижа бўлади.

Саудия Арабистони чақилмас ёнғоқдек кўринмоқда. Айниқса улар ўйинни тўғри ташкил қилишса. Миср терма жамоаси Салоҳнинг ўйинига боғлиқ. У асосий фигура. Аргентина терма жамоаси ва Месси ҳам худди шундай. Уругвайга тўхталадиган бўлсак, менимча, улар ЖЧ-2018 фаворитларидан бири. Улар кучли тўртликка кира олишади, бироқ улардан нима кутиш мумкинлигини билмайман.

Россия терма жамоаси нима эвазига гуруҳдан чиқиши мумкин? Бир томондан рухий тайёргарлик муҳим. Бу нарса ҳозир кутилганидек яхши эмас. Футболчилар ўз даражасида ўйнамаяпти. Бунинг учун улар ўз кучларига ишонишлари керак. Мураббийлар штаби жамоани мундиал стартигача яхши ҳолатга олиб келишига шубҳалар бор. Потенциал бўйича Саудия Арабистони ва Мисрдан кучлироқмиз" - дейди Непомняший.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика