UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  0 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  0 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  1 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  9 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  2 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  4 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  13 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  5 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  7 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  8 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  1

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018га чиққан яна бир жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018га чиққан яна бир жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йилнинг 27 март куни Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши хабар қилинганди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ўтказилган музокаралар натижасида, миллий терма жамоамиз Эрон терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиши борасида келишувга эришилди. Учрашув 2018 йилнинг 18 май куни Эронда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Эрон терма жамоаси ЖЧ саралашида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олиб, вакилларимизга қарши учрашувларда 1:0 ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва биринчилардан бўлиб ЖЧга йўлланмани қўлга киритганди.


Умуман олганда, Эрон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичида 10та учрашувда 6та ғалабага эришиб, 4та ўйинда дуранг қайд этган. Бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган. Рақиблар дарвозасига 10та гол киритиб, ўз дарвозасидан бор-йўғи 2та гол ўтказиб юборган.

Тажрибали Карлуш Кейруш бошчилигидаги Эрон терма жамоаси сўнгги йиллардаги мундиалларнинг доимий иштирокчиси ҳисобланади.

Эрон миллий терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини орқали Жаҳон чемпионатига сўнгги тайёргарликни олиб боради. ЖЧ-2018 учрашувлари 14 июнь куни бошланади. Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида "B" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Португалия, Испания ва Марокаш терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +71   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика