UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  0 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  2 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19

Ўзбекистон Суперлигаси. "Навбаҳор" - "Қизилқум", "Пахтакор" - "Олимпик" ва 1-турнинг қолган жуфтликлари маълум бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон Суперлигаси. "Навбаҳор" - "Қизилқум", "Пахтакор" - "Олимпик" ва 1-турнинг қолган жуфтликлари маълум бўлди

Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа ташлаш жараёни Бергер тизими асосида ўтказилди. 

Янги мавсум аввалида бир қатор клублар ўз стадиони майдонини янгилаётгани ёки U20 Осиё кубоги ўтказилиши боис уй учрашувларини бошқа ўйингоҳларда ўтказади. Шу сабабли битта стадиондан фойдаланадиган клублар ўзаро жуфтлик ҳосил қилади. Бундай жамоалар сони — 6 та:

* "Андижон" ва "Нефтчи" ("Истиқлол" стадиони); 

* АГМК ва "Олимпик" (Жар стадиони); 

* "Сурхон" ва "Пахтакор" ("Пахтакор" стадиони). 


- "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 1-турни иложи бўлса уйда бошлашни хоҳлашини айтиб ўтди.

- АГМК устози Миржалол Қосимов эса ўтган йилгидан кўра кўпроқ кураш ва интрига кутаётганини айтди.

- Самвел Бабаян эса 1-турда ким билан ва қаерда ўйнашнинг аҳамияти йўқлигини, муҳими ҳақиқий зўр атмосфера бўлиши ва байрам бўлиши деб айтиб ўтди.



Қуръа ташлаш маросими бошланди. 1-тур:

"Навбаҳор" - "Қизилқум"

"Металлург" - "Нефтчи"

"Пахтакор" - "Олимпик"

"Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

АГМК - "Сурхон"

"Андижон" - "Насаф"

"Турон" - "Бухоро"

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика