UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  179 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  1 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Ўзбекистон ПФЛ билан Қирғизистон ПФЛ ўртасида меморандум имзоланди Янгиликлар

Ўзбекистон ПФЛ билан Қирғизистон ПФЛ ўртасида меморандум имзоланди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров Қирғизистон Профессионал футбол лига Президенти Нурбек Атаканов ўртасида ўзаро учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар мамлакатда футболни ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш, Халқаро майдонларда Осиё футболи нуфузини ошириш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Ўз ўрнида Қирғизистон ПФЛ Президенти Нурбек Атаканов Ўзбекистонда футбол шиддат билан ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтди: “Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати Суперлигага ўзгартирилгандан сўнг, бу борада катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўлдим. Курашларга, шиддатли ўйинларга бой тарзда ўтаётган чемпионат чинакамига Суперлигага айланиб боряпти. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Марказий Осиёдаги энг яхшилардан бири эканини инобатга олган ҳолда, бизнинг бу ерда ўрганишимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Шу сабабли бугунги учрашув биз учун ҳар томонлама фойдали эканини алоҳида қайд этиб ўтмоқчиман ”, - дейди Нурбек Атаканов.


Шундан сўнг Ўзбекистон ПФЛ ва Қирғизистон ПФЛ ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Меморандумга кўра томонлар футбол клублари савиясини ошириш, учрашувларга мухлислар жалб қилиш, стадионларда хавфсизликни таъминлаш, футбол инфратузилмаларини яхшилаш, футбол менежменти ва маркетинги бўйича тажриба алмашиш, клублар ўртасида турли мусобақалар, ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш, ҳалол ўйин принципларига амал қилиш, ҳамкорликда турли семинарлар ўтказиш, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзи ва футболга бўлган қизиқишни ошириш бўйича иш олиб боришади.

Учрашув сўнгида Ўзбекистон ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Қирғизистон ПФЛ Президенти Нурбек Атакановга эсдалик совғалари топширди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика