Расмий хабар: Аҳмаджоновдан кейин Омон Ғофуров ҳам ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди
17 июн 2019 12:45
Янгиликлар
Расмий хабар: Аҳмаджоновдан кейин Омон Ғофуров ҳам ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди
Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига 2017 йилнинг 10 октябридан буён раҳбарлик қилиб келаётган Омон Ғофуров бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди.
“Ўтган вақт давомида мамлакат футболини ривожлантириш йўлида қўлимиздан келганча ишладик. Мана шу даврда елкама-елка меҳнат қилган жамоамизга ўз миннатдорчилигимизни билдираман. Машаққатли йўлда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг янги раҳбариятига куч-қувват, омад ва зафарлар тилайман. Иш бор жойда албатта хато ва камчиликлар ҳам бўлади. Бунинг учун мамлакат футболи жамоатчилигидан, футбол мухлисларидан узр сўрайман. Ўзбекистон футболи ва унинг мухлислари катта ғалабаларга муносиб. Ҳаммаси учун раҳмат”, — деб айтиб ўтди Омон Ғофуров ўз аризаси ҳақида маълумот бериб.
Эслатиб ўтамиз, 13 июнь куни ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар