UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  0 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  3 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  9 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  21 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  4

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўйинда Беларусни мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўйинда Беларусни мағлуб этди

Минскда навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 27 июнь куни Беларусга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ушбу ўйинни ғалаба билан якунлади. Асад Собиржонов ҳамда Абубакр Мўйдинов киритган голларга Беларусь ўсмирлари бир гол билан жавоб қайтара олишди — 2-1.

25 июнь куни Ўзбекистон ҳамда Беларусь ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтган эди ва унда Олимхўжаев шогирдлари 1-2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 5 сентябрь — 2 октябрь саналари давомида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига ташланган қуръа натижасига кўра КХДР, Таиланд ҳамда Яман жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Олимхўжаев шогирдлари турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. 20 сентябрда Яман ва 23 сентябрь куни эса КХДРга қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви.

25.06.2016, Минск

Беларусь U-16 - Ўзбекистон U-16 1:2

Ўзбекистон голлари:
А. Собиржонов, А. Мўйдинов

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркиби: Х. Жўраев, М. Намозов, И. Холдоров, А. Мўйдинов, М. Абдуллаев, О. Ўрунов, Г. Азизхўжаев, Д. Абдуманнопов, А. Собиржонов, Р. Йўлдошев, Ш. Неъматов
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика