UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан" (матнли трансляция)  2 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  2 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  10 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  10 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  13 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Австралия U-16 термасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Австралия U-16 термасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади

Шу йилнинг 5 сентябрь – 2 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги йиғини доирасида Уммон ўсмирлар термасига қарши иккита назорат ўйинини ўтказди.

25 июль куни бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Темур Олимхўжаев шогирдлари йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Кеча, 27 июл куни бўлиб ўтган ўйинда эса нурсиз дуранг қайд этилди – 0:0.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси навбатдаги Словенияда йиғин ўтказиб, Словения ўсмирлар терма жамоаси билан иккита назорат учрашуви ўтказишади. Шундан сўнг, Ўзбекистонда якуний йиғин ўтказилиб, 9 сентябрь куни Ҳиндистонга учиб кетилади. 10 сентябрда эса Темур Олимхўжаев шогирдлари Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида Австралия ўсмирлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Бу мусобақа олдидан сўнгги назорат учрашуви бўлади ва 15 сентябрдан расмий ўйинлар бошланади. 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичида КХДР, Таиланд ҳамда Яман ўсмирлар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика