UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  6 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кения билан ўйинга тайёргарликни бошлади ФОТО Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кения билан ўйинга тайёргарликни бошлади ФОТО

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади.

Ўзбекистон ОТЖ 23 ва 26 март кунлари Кения олимпия терма жамоасига қарши юртимизда 2та ўртоқлик ўйини ташкил қилиниши ҳақида хабар берилган эди. Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа бугун Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида машғулот ўтказди.  

Бугунги машғулотда йиғинга чақирилган барча 24 нафар футболчи иштирок этди. Фақат ҳимоячи Аббосжон Отахонов кичик жароҳати боис индивидуал тарзда шуғулланди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 21 март куни ҳам Тошкентда шуғулланади ва Кенияга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун водийга йўл олади.

Кения билан ўйинларга қуйидаги футболчилар чақирув олишган.

Дарвозабонлар:

Дилшод Ҳамроев (“Сўғдиёна”)
Раҳимжон Давронов (“Машъал”)
Умиджон Эргашев (“Насаф”)

Ҳимоячилар:
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”)
Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”)
Аббос Отахонов (“Металлург”)
Аваз Маматхўжаев (“Қўқон-1912”)
Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”)

Ярим ҳимоячилар:
Шароф Муҳитдинов (“Насаф”)
Муҳаммаданас Ҳасанов (“Қўқон-1912”)
Остон Ўрунов (“Навбаҳор”)
Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
Азизжон Ғаниев (“Насаф”)
Ислом Кенжабоев (“Насаф”)
Сухроб Нуруллоев (“Металлург”)
Азиз Аманов (“Локомотив”)
Нурулло Тўхтасинов (“Сўғдиёна”)
Азиз Турғунбоев (“Навбаҳор”)

Ҳужумчилар:
Бобир Абдихолиқов (“Насаф”)
Забиҳилло Ўринбоев (“Металлург”)
Андрей Сидоров (“Қизилқум”)

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика