UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  9 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  4 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади

Биласиз, келаси йилнинг январь ойида Таиландда U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Айни пайтда Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда.

Олимпиячиларимиз ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро мусобақа ёки ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда. Сентябрь ойида юртимизда Эрон олимпия терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказилди.

Октябрда ҳам Любинко Друлович шогирдлари халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Терма жамоамиз октябрда Сеулда йиғин ўтказади ва мазкур йиғин доирасида Жанубий кореялик тенгқурларига қарши 2 та ўйин ўтказади.

Дастлабки баҳс 11 октябрь куни 35 минг ўринга мўлжалланган “Hwaseong Sports Complex” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 16:00да бошланади.

Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини эса 14 октябрь куни 26 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирувчи “Cheonan Stadium”да ташкил этилади. Мазкур баҳс ҳам бизнинг вақтимиз билан соат 16:00да бошланади.


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика