UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  0 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  3 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  5 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18

Ўзбекистон октябрь ойида Қатар билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон октябрь ойида Қатар билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол мухлисларига хушхабар улашишда давом этади.

Маълумки,  Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинларига кучли рақиблар топиш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда.

Жумладан, тарихда биринчи марта Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун мундиалга йўлланма олган Марокаш, Сенегал, Уругвай каби терма жамоалар билан Жаҳон чемпионати олдидан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинди ва ташкил қилинмоқда. Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши Теҳроннинг “Озодий” стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказиши хақида ҳам маълумот берган эдик.

Энди эса кўплаб ўзбекистонлик футбол мухлисларининг хоҳиш- истакларини инобатга олган ҳолда, Миллий олимпия қўмитасининг Президенти ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг Қатар футбол федерацияси билан имзолаган меморандумига асосан, ФИФА куни ҳисобланган 2018 йилнинг 16 октябрь куни Тошкент шаҳрида Қатар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар давом этади.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика