UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  13 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  3 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  18 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  4 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  7

Ўзбекистон МТЖнинг Ливанга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиладиган стадиондан ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖнинг Ливанга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиладиган стадиондан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Терма жамоамиз футболчилари ва мураббийлар штаби кеча тунда Тошкентдан йўлга чиқишди.

Аввалроқ Брисбен шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси расмийлари бугун Ливанга қарши ўртоқлик ўйини бўлиб ўтадиган "CBUS Super Stadium" ўйингоҳига ташриф буюришди ва бу ердаги шароитлар билан яқиндан танишишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.



Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, стадионда шароитлар аъло даражада муҳайё қилинган.

Стадион 27 000 нафар мухлисга мўлжалланган бўлиб, бу ерда "Gold coast United" футбол жамоаси учрашувларни ўтказади. Бундан ташқари, "Gold coast Titans" регби жамоаси ҳам шу стадиондан фойдаланади.

Ўйингоҳда 25 нафар футболчига мўлжалланган иккита кийим алмаштириш хонаси, музли бассейн, жакузи мавжуд. Шунингдек, мураббий футболчилар билан назарий ўқув жараёнларини ўтказиш учун алоҳида хона ҳам бор. Стадион чими аъло даражада, сифатли ва чиройли футбол намойиш қилиш учун тайёр.



Умид қилиб қоламизки, миллий терма жамоамиз 15 ноябрь куни ушбу стадионда Ливанга қарши учрашувда мазмунли ўйин кўрсатиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишади.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика