UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад" (онлайн ҳисоб)  7 00:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  12 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 00:18Англия Кубоги. "Ливерпуль" - "Брайтон" (онлайн ҳисоб)  1 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси жаҳоннинг машҳур спорт коллекция бренди – Panini билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришди.

Тарихда илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоаси Panini'нинг жаҳон миқёсида машҳур стикер албомидан жой олади.  

Италиянинг Panini компанияси бугунги кунда спорт коллекциялари, нашриёт ва савдо карточкалари соҳасида дунё етакчиси ҳисобланади. Компания 1970 йилдан бери ФИФА билан биргаликда Жаҳон чемпионатига бағишлаб футбол ихлосмандлари учун серияли коллекциялар тақдим этиб келмоқда. Бугунги кунда Panini ФИФА, УEФА, NBA, NFL ҳамда дунёнинг етакчи футбол ассоциациялари ва клублари билан фаолият олиб боради. 

"Бу ҳамкорлик Ўзбекистон футболи имижини мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан ҳам катта аҳамиятга эга. Panini расмий коллекциясидан жой олиш юртимиз футболининг йиллар давомида босиб ўтган ривожланиш йўлига жуда мос эътирофдир. Бу бутун дунёга ўзбек футболининг жаҳон миқёсида ўз ўрнини топиб бораётганлигини кўрсатади", – деди ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, миллий жамоа Panini билан фаолият олиб борадиган Марказий Осиёдаги биринчи жамоага айланади. Йиллар давомида бутун дунё футбол ишқибозлари томонидан севиб йиғилган Panini албоми эндиликда терма жамоамиз ва миллатимиз руҳини акс эттиради.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика