

"А" гуруҳи доирасидаги ушбу икки учрашувнинг бошланиш вақтлари ва жойи маълум бўлди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши учрашуви 6 октябрь куни, соат 18:00да старт олади. Ўзбекистон - Хитой учрашуви 11 октябрь куни, 18:00да бошланади. Ҳар икки ўйин ҳам Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралашнинг учинчи босқичи, дастлабки икки турида ғалаба қозониб, 6 очко билан ўз гуруҳи пешқадами бўлиб турибди.



