UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 2:1 (матнли трансляция)  165 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида нималарни биламиз?

Хабарингиз бор, келаси йил 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган мазкур мусобақа бу сафар шунчаки бўлиб ўтади, яъни Олимпиадага йўлланма бермайди. Эртага бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этадиган саралашнинг "D" гуруҳи баҳсларига старт берилади.

Гуруҳ ўйинлари аслида Қувайтда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Қувайт мезбонликдан бош тортгач, ОФК Ўзбекистонга беришни лозим топди. Тимур Кападзе бошқарувидаги футболчиларимиз эртага Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боришади. 

27 октябрь. "Жар" стадиони. 15:00

БАНГЛАДЕШ - ҚУВАЙТ

27 октябрь. "Пахтакор" стадиони. 15:00

САУДИЯ АРАБИСТОНИ - ЎЗБЕКИСТОН


Саралаш гуруҳлари ҳақида

Саралаш босқичи жамоаларни 11та гуруҳга бўлган ҳолда ўтказилмоқда. 7та гуруҳда тўрттадан жамоа бор, учта гуруҳда учтадан ва битта гуруҳда иккита жамоа жой олган.

"A" гуруҳи: Сурия, Қатар, Яман, Шри-Ланка. 

Ўйинлар Қатарда бўляпти.

"B" гуруҳи: Эрон, Тожикистон, Ливан, Непал. 

Ўйинлар Тожикистонда бўляпти. 

"C" гуруҳи: Ироқ, Баҳрайн, Мальдив, Афғонистон. 

Ўйинлар Баҳрайнда бўляпти.

"D" гуруҳи: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш, Қувайт. 

Ўйинлар Ўзбекистонда бўлади. 

"E" гуруҳи: Ҳиндистон, Қирғизистон, БАА, Уммон. 

Ўйинлар БААда бўляпти. 

"F" гуруҳи: Иордания, Фаластин, Туркманистон. 

Ўйинлар Иорданияда бўляпти. 

"G" гуруҳи: Индонезия, Австралия.

Ўйинлар Тожикистонда бўляпти. 

"H" гуруҳи: Жанубий Корея, Сингапур, Шарқий Тимор, Филиппин. 

Ўйинлар Сингапурда бўляпти. 

"I" гуруҳи: Вьетнам, Хитой Тайпейи, Мьянма. 

Ўйинлар Қирғизистонда бўлиб ўтади. 

"J" гуруҳи: Малайзия, Таиланд, Мўғулистон, Лаос. 

Ўйинлар Мўғулистонда бўляпти. 

"K" гуруҳи: Япония, Камбоджа, Гонконг. 

Ўйинлар Японияда бўляпти.

 


Қандай натижалар қайд этилди?

Демак, 11та гуруҳдан 9тасида ўйинларга старт берилди. Иккита гуруҳ учрашувлари эртага бошланади. Бу "D" ва "I" гуруҳлари. Қуйида шу пайтгача ўтказилган баҳсларда қайд этилган натижаларни келтириб ўтамиз.

Қатар - Яман 3:0

Сурия - Шри-Ланка 5:0

Эрон - Непал 4:0

Тожикистон - Ливан 4:0

Ироқ - Мальдив 4:0

БАА - Қирғизистон 1:2

Уммон - Ҳиндистон 1:2

Туркманистон - Иордания 0:1

Индонезия - Австралия 2:3

Жанубий Корея - Филиппин 3:0

Сингапур - Шарқий Тимор 2:2

Таиланд - Мўғулистон 1:1

Малайзия - Лаос 1:0

Камбоджа - Гонконг 4:2

Япония - Камбоджа 4:0



Осиё чемпионатига кимлар йўл олади? 

Албатта, бу кўпчиликни қизиқтирадиган савол. Мусобақа регламентига кўра, 11та гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган жамоалар билан бирга энг яхши 4та иккинчи ўрин эгаси - жами 15та жамоа Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. 

Ўзбекистон мусобақа мезбони бўлгани учун саралашда конкурсдан ташқари иштирок этади ва очколари ҳисобга олинмайди. Шунга қарамай ёш футболчиларимиздан фақат ижобий натижа кутиб қоламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика