UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  1 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:30ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  3 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  56 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  1 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5

Ўзбекистон мезбонлигидаги футзал бўйича ЖЧ ўйинларининг бошланиш вақти белгиланди Янгиликлар

Ўзбекистон мезбонлигидаги футзал бўйича ЖЧ ўйинларининг бошланиш вақти белгиланди

Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг бу йилги барча 52 ўйинининг бошланиш вақтлари эълон қилинди.

Деярли барча баҳслар маҳаллий вақт билан 17:30 ёки 20:00 да бошланади. Фақат дастлабки икки кунда биттадан ўйин соат 15:00 да старт олади.

Икки ярим финал ва финал 20:00 да бошланиши режалаштирилган.

14 сентябрдан 6 октябрга қадар ўтказиладиган мундиалга Тошкентдаги "Ҳумо Арена", Бухоро ва Андижон вилоятларидаги "Универсал" спорт мажмуалари мезбонлик қилади.

Хосе Венансио Лопес мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги барча учрашувларни потахтдаги "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида ўтказади. 

Жумладан, ҳамюртларимиз 14 сентябрь куни Нидерлания, 17 сентябрь куни Парагвай ва 20 сентябрь куни Коста-Рикага қарши майдонга тушади.

"Оқ бўрилар" гуруҳда биринчи ёки иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиққан тақдирда ҳам 1/8 финал ўйинини Тошкентда ўтказади. Фақатгина гуруҳда 3-ўринни эгаллаган жамоа плей-оффга йўл олган тақдирда, Бухорога сафар уюштиради.

14 сентябрь

Ўзбекистон – Нидерландия

"Ҳумо Арена". 20:00

17 сентябрь

Ўзбекистон – Парагвай

"Ҳумо Арена". 20:00

20 сентябрь

Коста Рика – Ўзбекистон 

"Ҳумо Арена". 20:00



Ушбу ҳавола орқали тўлиқ тақвим билан танишиш имконига эгасиз. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика