UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Ўзбекистон Лига Кубоги. АГМК - "Бунёдкор" учрашувида 7та гол урилди Янгиликлар

Ўзбекистон Лига Кубоги. АГМК - "Бунёдкор" учрашувида 7та гол урилди

Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақасининг 3-туридан ўрин олган АГМК - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ 

Ўйин бошланди. 7-дақиқада Бобурбек Юлдашев ҳисобни очди - 1:0.

20-дақиқада Миржамол Қосимов собиқ клуби дарвозасига гол урди - 2:0. Учрашувнинг 27-дақиқасида Санжар Риҳсибоев бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни қисқартирди - 2:1.

55-дақиқада Зафар Полвонов гол урди - 3:1. 

71-дақиқада Хуршид Ғиёсов пенальтидан ҳисобни қисқартирди - 3:2. Кейинги дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни тенглаштирди - 3:3. 

75-дақиқада Санъат Шихов яна бир бор мезбонларни олдинга олиб чиқди - 4:3. 

Ўйинда ғалаба қозонган АГМК кейинги босқичга чиқди, "Бунёдкор" эса гуруҳда қолиб кетди.



Ўзбекистон Лига Кубоги, 3-тур.
АГМК (Олмалиқ) — "Бунёдкор” (Тошкент) 4:3
5 июль 2019 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони.
Ҳакамлар:
Ш.Насибуллаев, О.Калаходжаев, С.Нишонбоев
Назоратчи: Б.Ҳайдаров
Комиссар: Д.Имомхўжаев

Голлар: Бобурбек Юлдашев 7, - 1:0. Миржамол Қосимов 20, - 2:0. Санжар Риҳсибоев 27, - 2:1. Зафар Полвонов 55, - 3:1. Хуршид Ғиёсов 71 пенальти, - 3:2. Миржаҳон Мираҳмадов 72, - 3:3. Санъат Шихов 75, - 4:3.

АГМК: Суҳроб Султонов, Миржамол Қосимов (Камрон Саидазимов, 70), Санъат Шихов, Зафар Полвонов (Камрон Абдулҳамидов, 70), Зоҳир Пиримов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Акмал Шораҳмедов (Мирғиёс Сулаймонов, 77), Жасур Умаров, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Бобурбек Юлдашев.

"Бунёдкор": Элдор Адҳамов, Бобур Фарҳодов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Санжар Қодирқулов, Владислав Нуриев (Валерий Акопов, 66), Санжар Риҳсибоев (Фарруҳ Икромов, 87), Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Миржаҳон Мираҳмадов, 57). 

Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов 48, Бобурбек Юлдашев 70.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика