UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  89 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  16 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради Янгиликлар

Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради

Килиан Мбаппе ПСЖдан 240 миллион евро талаб қилмоқда.

Килиан Мбаппе билан ПСЖ ўртасидаги молиявий низо давом этмоқда.

Форвард 2024 йилда шартномаси тугагач, эркин агент сифатида "Реал"га ўтган эди.

Мбаппе клубни руҳий босим ўтказишда ва 2023 йилда янги шартнома имзолашга мажбурлашда айблаган. Ўша пайтда у асосий жамоадан вақтинча четлатилган.

Бугунги суд мажлисида футболчининг клубдан 240 миллион евро талаб қилаётгани маълум қилинди.

Ўйинчининг меҳнат низолари бўйича судга тақдим этган талаблари қуйидаги тўловларни ўз ичига олади:

— 12,6 млн евро (солиқдан олдин) — олдиндан огоҳлантириш пули;
— 25 млн евро (солиқдан олдин) — қонуний компенсация;
— 3,6 млн евро — таътил пули;
— 1 млн евро — уч ойлик таътил пули кечикиши учун жарима;
— 44 млн евро — адолатсиз четлатиш учун товон;
— 17 млн евро — 2023 йил апрель–июн ойлари учун маош қарзи;
— 36,6 млн евро — имзолаш бонусининг учдан бир қисми;
— 1 млн евро — этика бонуси;
— 37 млн евро — шартномада кўзда тутилмаган иш юкламаси учун;
— 37 млн евро — психологик босим учун компенсация;
— 18 млн евро — меҳнат шартномаси бузилиши учун;
— 18 млн евро — хавфсизлик қоидалари бузилиши учун.

Мбаппе адвокати солиқдан олдинги 14,8 млн евро маошни инобатга олишни сўрамоқда.

Шу билан бирга, ПСЖ адвокати ҳам клуб талабларини санаб ўтди: парижликлар Мбаппеден 180 миллион евро зарарни қоплашни талаб қилмоқда.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

   
18 ноя 01:07:41
Dilshod Bozorboyev
Naqadar ajoyib, mbappeda shunday muammo boʻlsa, boshqalarda qanday boʻladi. PSJ ni eng boy klublardan biri deyishadi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика