
Олган маълумотларимизга кўра, ушбу баҳс мамлакатимиз пойтахти - Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмаслиги мумкин. ЎФА ушбу учрашувни Қаршида ўтказиш учун Шимолий Корея терма жамоаси вакиллари билан музокара олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойидаги терма жамоалар танаффусида миллий жамоамиз Қатар билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув 16 октябрга режалаштирилган.