UZ

Сўнгги янгиликлар

08:47Sofascore. 10 дақиқа ҳаракат қилган Шомуродов, 82 дақиқа ҳаракат қилган Довбик билан деярли бир хил баҳога лойиқ кўрилди  0 08:35Туркия чемпионати. "Башакшехир"да йирик ғалаба, Пёнтекдан хет-трик! (+мусобақа жадвали)  3 08:17"Кайсериспор" Отабек Шукуровни трансфер қилишга яқин  2 08:10А Серия. 3-турнинг марказий учрашувида ҳисоб очилмади, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  6 07:51Мбаппе ўзини "Реал"да Роналдунинг вориси деб ҳисоблайдими? деган саволга жавоб берди  0 07:24Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 06:45ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Бетис", Мбаппе ЛаЛигадаги биринчи голини урди  0 02:28Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди  45 01:50Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лилль"ни мағлуб этди  1 01:46Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  4 01:42А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади, Шомуродов 82-дақиқада ўйинга қўшилди  25 01:25"Ман Сити" ўйинчисини "Бенфика"га ижарага берди  1 00:11Тен Хаг "Ливерпуль" (0:3)дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 23:19Бир-икки, бир-икки...  11 22:40АПЛ. 3-турнинг марказий учрашувида Салаҳ ва Диас "Манчестер"ни "ёндиришди"  14

Ўзбекистон - КХДР: Превью Янгиликлар

Ўзбекистон - КХДР: Превью

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 1-турида КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Сидней шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур баҳс ҳар иккала терма жамоа учун ҳисоб бўйича ўзаро 6-ўйин бўлади. Шу вақтгача ўтказилган 5та учрашувнинг 3тасида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонган бўлса, яна икки учрашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати эса 8:2 - Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига.

Қайд этиш лозим, Осиё Кубоги баҳсларидан олдин КХДР терма жамоаси бош мураббийи Юн Чон Су ва терма жамоа ҳужумчиси Ким Йонг Ил ОФК Тартиб-интизом Қўмитаси томонидан 1 йилга четлатилган эдилар. Шундай бўлса ҳам, айни дамда КХДР терма жамоасига мураббийлик қилаётган Чо Тонг Соб ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоа Австралияга ғалаба учун келганини таъикдлади.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов эса кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида рақибни мағлубиятга учратиш учун шогирдларининг тажрибаси етарли эканини айтиб ўтган эди.

Осиё Кубоги баҳсларидаги иштироклари борасида ҳам Ўзбекистон терма жамоасида кўрсаткич яхшироқ. Ўзбекистон терма жамоаси учун Австралиядаги мусобақа ҳисоб бўйича олтинчиси бўлса, КХДР терма жамоа учун Осиё Кубокларидаги тўртинчи иштироки бўлади. Ҳар икала терма жамоанинг ҳам Осиё Кубокларидаги энг яхши натижаси 4-ўрин ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йили Қатарда ўтказилган мусобақада шундай натижа қайд этган бўлса, КХДР терма жамоаси 1980 йилги мусобақда кучли тўртликка кирган эди.

Бугун Сиднейдаги "Австралия" стадионида бўлиб ўтадиган учрашув Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика