UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   2 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  0 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  5 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  0 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  1 08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  5 07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  2 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  2 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  9 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5

Ўзбекистон кубоги. "Рубин" ва "Зомин" гуруҳ босқичига қадар қандай йўлни босиб ўтишди? Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Рубин" ва "Зомин" гуруҳ босқичига қадар қандай йўлни босиб ўтишди?

Теглар :  РубинЗомин
Кеча Ўзбекистон Coca Cola кубогида сўнги учинчи саралаш босқич учрашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур босқичда Жиззахнинг "Зомин" ҳамда Оҳангароннинг "Рубин" клублари ўзаро тўқнаш келишди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ўйин тақдирини пенальтидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида зоминликлар ўз жарима майдонлари ичида "Рубин"нинг ёш ҳужумчиси Абдулборий Воситжоновга нисбатан қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Дониёр Иномов аниқ амалга ошириб ўйиндаги ҳисобни очди. Учрашув якунига қадар ҳар икки жамоа вакилларида тўп киритиш учун имкониятлар юзага келган бўлса-да, ўйинда бошқа гол урилмади.

Ўзбекистон Сoca Cola кубоги.
Учинчи саралаш босқич.
"Зомин" - "Рубин" 0:1
Зомин. "Зомин" марказий ўйингоҳи.
Ҳакамлар:
Шуҳрат Ражабов, Дониёр Қодиров, Бунёд Турдиев
Назоратчи: Ҳушвақт Муҳторов
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Гол: Дониёр Иномов-пен., 25 (0:1)

Шу тариқа ҳар икки жамоа мазкур мусобақанинг гуруҳ босқига йўл олди. "Зомин" жамоаси “D” гуруҳидан ўрин олган бўлса, "Рубин" клуби "Е" гуруҳида ўйнайдиган бўлди.

"Зомин" жамоаси Ўзбекистон Coca Cola кубогининг саралаш босқичида кечаги ўйинга қадар қуйидагича натижалар қайд этган.

Биринчи саралаш босқич.
"Зомин" - "Лочин" 6:0
Иккинчи саралаш босқич.
"Чиғатой" - "Зомин" 1:3

Оҳангароннинг "Рубин" клубига эса саралашнинг учинчи босқичига етиб келиш осон бўлгани йўқ. Жамоа саралашнинг биринчи ва иккинчи босқичида 120 дақиқа давомида ўйнашга мажбур бўлганди.

Биринчи саралаш босқич.
"Рубин" - "Локомотив-БФК" Асосий ва қўшимча бўлимлар 1:1. Пенальтилар серияси - 4:1

Иккинчи саралаш босқич.
"Ғиждувон" - "Зомин". Асосий вақт 0:0. Қўшимча бўлимлар 0:1

Биринчи лиганинг 1-турида "Жомбой" билан бўлиб баҳсдаги мағлубиятдан "Рубин" клуби бош мураббийи Явор Наджафалиев истеъфога чиқарилганди. Эътиборлиси, оҳангаронликлар кеча Зоминга бош мураббийсиз боришди ва якунда ғалаба билан қайтишди. "Рубин" сафида Ўзбекистон Coca Cola кубогининг саралаш баҳсларида 20 ёшли ҳужумчи Абдулборий Воситжонов энг фаол иштирок этган футболчи сифатида қайд этиладиган бўлди. Ёш ҳужумчи саралаш баҳсларининг биринчи ва иккинчи босқичларида гол уриб рақиблари дарвозасини ишғол этган бўлса, кеча айнан унга ишлатилган қўполликдан сўнг "Рубин" вакиллари пенальти тепиш имкониятига эга бўлдилар.

Маълумот учун, Ўзбекистон Coca Cola кубоги учинчи саралаш босқичида ғолиб бўлган жамоа "Е" гуруҳидан ўрин олса, мағлуб бўлган жамоа эса "D” гуруҳига жойлашарди. Гуруҳларга эътибор қаратсак, "Рубин" жамоаси "Е" гуруҳида "Насаф", "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" клубларига қарши курашса, "Зомин" "D” гуруҳида "Навбаҳор", "Олимпик" ва "Оқ-тепа" жамоаларига қарши майдонга тушадиган бўлди. Бу ўринда "Рубин" жамоасига мусобақанинг гуруҳ босқичида Суперлига жамоалари рўпара келганини ҳисобга олсак, оҳангаронликларга бирмунча қийин бўлиши турган гап.



Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика