UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  7 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  8 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" ярим финалга, "Насаф" финалга чиқди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" ярим финалга, "Насаф" финалга чиқди

Ўзбекистон кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Бухоро" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтмоқди.

"Металлург" - "Бунёдкор", биринчи таймда ўйин суръати унчалик юқори бўлмади. Жамоалар асосан майдон марказидаги устунликни қўлга олиш ҳаракатини қилишди. Ташаббус қисман меҳмонлар томонида бўлди. Иккала жамоа ҳам асосий эътиборни олис масофадан зарбаларга қаратишди. Ҳисоб эса очилгани йўқ - 0:0. 

Иккинчи таймда ўйин суръати бироз ошди. Жамоалардаги ўйинчи алмаштиришлари бунга асос бўлди. Аммо бугун ҳимоя чизиғи вакиллари ҳужумчиларга нисбатан ишончли ўйнашмоқда. Учрашув охиригача ҳисоб очилмади ва "Бунёдкор" икки ўйин натижасига кўра ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа ярим финалда "Локомотив" билан ўйнайди.


Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал
Жавоб баҳси. 21 сентябрь (чоршанба)
16:00 - «Металлург» (Бекобод) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:0
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Н. Рузимов (Ташкент), Т. Гайнулин (Ташкент), А. Рубаков (Ташкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

"Металлург": 91.Зафар Сафоев, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 8.Аюбхон Нўъмонов (9.Фарҳод Намозов, 50), 11.Фаррух Шотурсунов (27.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 82), 14.Давронбек Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 20.Улуғбек Худойбердиев, 22.Муроджон Тошматов (19.Эргаш Исмоилов, 46), 23.Шерзод Жалилов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов, 77.Саиджон Абдужабборов.
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 5.Жасур Аҳмедов, 21.Сардор Расулов.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акром Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов (9.Сато Минори, 57), 11.Шаҳзодбек Нурматов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 21.Сардорбек Азимов (10.Элдор Шомуродов, 65), 23.Шоҳруҳ Гадоев, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят, 71.Александр Алемпиевич (22.Рустамжон Ашурматов, 80).
Захира: 45.Акбар Тўраев, 14.Баҳодир Насимов, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 19.Забиҳилло Ўринбоев,.

Огоҳлантиришлар: Фарҳод Намозов, Ҳикмат Ҳошимов  – Акромжон Комилов, Сардорбек Азимов.

Биринчи ўйин: 1:3

--------------------------


Бухородаги ўйин бошланди. 26-дақиқада меҳмонлар ярим ҳимоячиси Огнен Красич қизил карточка олди. 37-дақиқада Драган Черан ҳисобни очди - 0:1. Баҳснинг 58-дақиқасида Вадим Чемиртан ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида Дониёр Нарзуллаев "аждарлар"ни олдинга олиб чиқди - 1:2. Шундай қилиб, "Насаф" иккала ўйинда ҳам "Бухоро"ни мағлуб этиб финалга йўлланмани қўлга киритди.

1/2 финал. Жавоб баҳси
21 сентябрь (чоршанба)
18:00 - «Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши) 1:2
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Садов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Голлар: Драган Черан 37, - 0:1. Вадим Чемиртан 58, - 1:1. Дониёр Нарзуллаев 85, - 1:2.

“Бухоро”: 1.Муҳиддин Худоёров, 8.Саламат Қуттибоев (7.Сухроб Неъматов, 54), 10.Шавкат Саломов, 11.Санат Шихов (71.Анвар Ражабов, 79), 16.Артём Филипосян, 18.Баҳодир Пардаев, 23.Александр Мерзляков, 70.Вадим Чемиртан, 85.Руслан Мелзиддинов, 87.Алишер Саноев, 93.Максимилиан Фомин.
Захира: 30.Асилбек Аманов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 19.Жасур Ҳасанов, 55.Шавкат Муллажонов,  97.Камолиддин Мурзоев.

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 18.Баҳром Абдураҳимов (38.Дониёр Нарзуллаев, 79), 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 24.Огнен Красич, 28.Фозил Мусаев, 31.Сайдулло Раҳматов, 33.Одил Ҳамробеков (5.Ильдар Маматказин, 89), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан (21.Азамат Алланиёзов, 88).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 15.Шахбоз Эркинов, 42.Нажмиддин Нормуродов.

Четлатиш: Огнен Красич 26

Биринчи ўйин: 0:2

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика