Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"
27 фев 22:12
Янгиликлар
Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйин борасида кўп гапирмоқчи эмасман. Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди: биз 0:4 ҳисобида мағлуб бўлдик. "Андижон" бизга нисбатан чиройли ўйнади ва йирик ғалабага эришди. Биз ҳам ҳаракат қилдик, лекин ҳеч нима ўхшамади.
- Янги футболчилар жамоага қанчалик қўшиб кета олди?
- Янги ўйинчилар ҳамма жамоада бор. Бизда ҳам бор. Ҳаммамиз ишлаяпмиз. Бугунги ўйинда биздаги янгилар жамоага мослашиб кетмагани, "Андижон" футболчилари эса мослашиб олгани кўринди.
- Ўзбекистонга келганингизга 15 йил бўлди. Бу орада ўзбек футболи қанчалик ривожланди?
- Йилдан йил футбол яхшиланиб бормоқда. Кичик ёшдаги терма жамоалардан тортиб катта ёшлилар ҳам халқаро майдонда мухлисларни хурсанд қиляпти. Бу билан ўзбек футболи фахрланса арзийди. Ўз навбатида Лига ҳам футбол ривожи учун кўп ишларни қиляпти.

- "Бобур Арена"даги муҳит ҳақида фикрингиз?
- Аъло даражада. Бу стадионда муҳит ҳар доим яхши бўлган. Андижонлик мухлислари ажойиб.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар