

"Насаф" ҳамда ОКМК жамоалари ўртасидаги финал олдидан бугун бир қатор расмий тадбирлар ўтказилади.
Матбуот анжуманида ОКМКдан бош мураббий Миржалол Қосимов, жамоа аъзолари Хуршид Ғиёсов ҳамда Мартин Боаке иштирок этади. Насаф устози Рўзиқул Бердиевга эса Марко Станоевич ҳамда Зафармурод Абдираҳматов ҳамроҳлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - ОКМК учрашуви эртага соат 17:00да Қаршидаги "Марказий" стадионида бошланади.




