UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  6 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  34 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  28 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4

Ўзбекистон кубоги-2017. "Машъал"нинг босиб ўтган йўли Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги-2017. "Машъал"нинг босиб ўтган йўли

Теглар :  Машъал
"Машъал" жамоаси бу мавсум кубок баҳсларида ҳозирга қадар фақат водий клубларига қарши баҳсларда майдонга тушиб уларнинг барчасида ғолиб чиққан.

Дастлаб Фарғонада "Истиқлол" йирик 5:0 ҳисобида таслим этилди. Кейинги босқичда сафарда "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасига қарши дастлабки баҳсда 4:0 ва Муборакда кечган учрашувда эса 5:0 ҳисобида ғалаба қозонилди. Жамоа Ўзбекистон  кубоги чорак финали дастлабки ўйинида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу йил кубок ўйинларида "Машъал"нинг тўплар нисбати: 15:0.

 
Ўзбекистон Кубоги 2017. 1/16 финал 25 март, шанба.
«Истиклол» (Фарғона) – «Машъал» (Муборак) 0-5
Голлар
: Мирзакамол Камолов 14, Абдуллоҳ Олимов 51, 88, Ҳумоюн Муртазоев 52, Шаҳзод Шайманов 83.

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал Дастлабки ўйинлар. 21 май (якшанба)
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Машъал» (Муборак) 0:4
Голлар:
Марадона Сафаров 23, - 0:1. Марадона Сафаров 40, - 0:2. Мўминжон Мелиев 49, - 0:3. Умеджон Шарипов 53 пенальти, - 0:4.

Ўзбекистон Кубоги–20171/8 финал жавоб ўйинлари 31 май,  чоршанба
«МАШЪАЛ» (Муборак) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) 5:0
Голлар:
Марадона Сафаров 33, - 1:0. Сардор Абдураимов 40, - 2:0. Марадона Сафаров 48, - 3:0. Аббос Омонов 52, - 4:0. Сирож Мелиев 76 пенальти, - 5:0.

Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал Биринчи ўйинлар. 30 июнь (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Машъал» (Муборак) 0:1
Гол:
Марадона Сафаров 54, - 0:1


ФАКТ
«Машъал» кубок баҳсларида ҳали бирорта ҳам тўп ўтказмаган ягона жамоадир. Бундан ташқари ўтказилган тўртта  баҳсда ҳам дарвозани маҳоратли дарвозабонлар Ботир Носиров ва Жавоҳир Илёсов ҳимоя қилишган. Ҳозирча дарвозабонлар кубок баҳсларида 360 дақиқадан бери тўп ўтказиб юборишмади.  Шунингдек бўлиб ўтган баҳсларда “Машъал” жамоасига қизил карточка ҳам кўрсатилмади. Бешта баҳсда уч нафар футболчимизга сариқ карточка  кўрсатилган.

Булар
1.Сардор Рахмонов  
2. Игорь Тыманюк
3.Сардор Абдураимов

Қайтарилган пенальти
Ботир Носиров  1та

Кубок баҳсларида 15та гол урган «Машъал»нинг голларига 10 нафар футболчи муаллифлик қилишган.

1.Марадона Сафаров.  5та
2.Абдуллоҳ Олимов .  2та
3.Ҳумоюн Муртазоев.  1та
4.Шаҳзод Шайманов  1та
5.Аббос Омонов  1та
6.Сардор Абдураимов  1та
7.Мирзакамол Камолов  1та
8.Умеджон Шарипов  1та
9.Мўминжон Мелиев  1та
10.Сирож Мелиев  1та


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика