UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  18 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4

Ўзбекистон клублари вакиллари Мадридда Янгиликлар

Ўзбекистон клублари вакиллари Мадридда

Теглар :  ПФЛ Ла Лига
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигаси ўртасида 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланганди.

Ушбу меморандумга кўра, Ла лига мутахассислари маркетинг, футболга оид турли дастурлар, клублар билан ишлаш, трансляциялар ва бошқа кўплаб масалалар бўйича юртимиздаги мутахассисларга ёрдам берадиган бўлишган ва ўзаро ҳамкорлик доирасида қатор лойиҳалар амлга ошириб келинмоқда.

Жорий йилнинг 6-8 май кунлари Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мутахассислари ҳамда Суперлига клубларининг маркетинг, халқаро алоқалар бўлимлари ходимлари учун Испания пойтахти Мадрид шаҳрида ўқув-семинари ташкил этилмоқда. Семинарнинг илк кунида ўзбекистонлик мутахассислар “Реал Мадрид” клуби қароргоҳида маърузалар тинглашди. Дастлаб “Реал Мадрид” клубининг стратегик ривожланиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган Хосе Рамон Капдевилья ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Сўнгра “Реал Мадрид” клубининг 2006-2009 йиллардаги президенти Рамон Кальдерон семинарни олиб борди. Клуб бошқаруви тизимида улкан тажрибага эга бўлган ушбу мутахассис асосан клуб менежменти, клубни иқтисодий танг аҳволдан қандай олиб чиқиш, клубнинг ўз харажатларини ўзи қоплаши учун амалга оширилиши лозим бўлган чоралар, ҳомийлар билан самарали ишлаш бўйича тақдимот ўтказди.



Семинар давомида, шунингдек, футбол саноатининг ҳозирги даражада ривожланишида клуб ва лиганинг ўрни, клубларда маркетинг соҳасини ривожлантириш, клубларга савияли легионерларни жалб этишдаги муҳим омиллар, қолаверса, лига нуфузи ва оммабоплигини оширишда машхур футболчилардан унумли фойдаланиш каби масалалар муҳокама этилди.



Бугун ўзбек мутахассислари “Реал Мадрид” академиясига ташриф буюришади ва академия фаолияти билан яқиндан танишишади. Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Ла лига клублари вакиллари билан қатор учрашувлар ташкил этилади ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, дунёнинг илғор мамлакати бўлган Испания клубларининг футболда эришган ютуқлари ва тажрибаларини ўзбек клубларида ҳам татбиқ этиш бўйича фикрлар алмашилиши кўзда тутилган.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика