UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  0 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  3 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  16 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  27 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  7 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Дубайга йўл олди Янгиликлар

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Дубайга йўл олди

Теглар :  Футзал
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БААда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказиш учун бугун, 31 октябрь куни Дубай шаҳрига учиб кетди.

Дубайдаги йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари БААга қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўртоқлик ўйинлари 2 ва 3 ноябрь кунларига белгиланган. Жамоа 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрига қайтиб келиши кўзда тутилган.

Баҳодир Аҳмедов йиғинга 16 ўйинчини жалб қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров («Ардус»), Акмалжон Ҳазраткулов («Дўстлик-AIN»);

Ўйинчилар: Артур Юнусов («Ардус»), Машраб Одилов («Ардус»), Константин Свиридов («Олмалиқ»), Фарҳод Абдумавлонов («Ардус»), Даврон Чориев («Ардус»), Ҳусниддин Нишонов («Нафис»), Давронжон Абдураҳманов («Ардус»), Анасхон Раҳматов («Ардус»), Ихтиёр Ропиев («Максам-Чирчиқ»), Дилмурод Шавкатов («Ардус»), Алан Аминов («Ардус»), Хушнур Эркинов («Ардус»), Акбар Усмонов («Олмалиқ»), Ботирбек Ризаев («Максам-Чирчиқ»).

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ва БАА футзал терма жамоаларининг ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва БАА Футбол Ассоциацияси ўртасидаги имзоланган меморандум доирасида ташкил қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтган ОЧ саралаш босқичи «А» гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди. Футзал бўйича қитъа биринчилиги 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика