UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  0 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  6 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  11 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  3 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров билан суҳбат Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров билан суҳбат

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Туркиядаги йиғин доирасида дастлабки ўйинда майдонга тушишади.

Терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Норсафаров championat.asia сайтига қисқа интервью берди.

- Баҳром ака, Туркиядаги йиғин қандай ўтмоқда? Шароитлар қандай?

- Туркиядаги шароитлар, майдонлар жуда ҳам яхши ҳолатда. Афсуски бу йиғинга Карачик, Галимова ва Хусниддиновани олиб кела олмадик. Сабаби уларда жароҳат бор. Бу қизларимизни кейинги мусобақаларга асрашга қарор қилдик.

- Туркиядаги мусобақадаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Африка қитъаси терма жамоасига қарши ҳозирга қадар умуман ўйнамагандик. Лекин Экватор Гвинеяси ва Нигерия терма жамоалари ҳақида етарли маълумотларга эгамиз. Бу икки жамоа Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади. Сўнгги рақибимиз эса Россия чемпиони Москванинг ЦСКА клуби бўлади.

- Биламизки терма жамоанинг кучли бўлиши миллий чемпионатга боғлиқ. Ўзбекистон чемпионатимиз савияси ўтган йиллар билан таққослаганда ўсганми?

- Айни пайтда Ўзбекистон чемпионатида 5та рақобатбардош клуб бор. Бизда ҳам аёллар футболи анча ривожланди. ФИФА рейтингида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 41-ўринда бормоқда.

- Бугунги кунда терма жамоанинг қайси чизиғи кўпроқ ҳавотирга солмоқда?

- Чап қанот ҳимоячимиз Ҳусниддинова Солиҳа жароҳат олганини айтдим. Ўтган мавсум тўпурари Людмила Карачик ҳам таркибимизда йўқ. Лекин уларнинг ўрнида чемпионатимизда ўзини яхши кўрсатган бошқа ўйинчиларимиз бор.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика