UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  0 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  46 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5

Ўзбекистон - Аргентина. Чипта нархи қанча? Янгиликлар

Ўзбекистон - Аргентина. Чипта нархи қанча?

2 ва 3 февраль кунлари "Ўзбекистон" спорт мажмуасида амалдаги Жаҳон чемпиони - Аргентина футзал терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу ўйинлар учун чипталарни iticket сайтидан онлайн харид қилиш мумкин. Чипталар уч хил категорияда чиқарилган бўлиб секторга қараб 50000, 65000 ва 100000 сўмдан сотилмоқда. 



Юқоридаги суратда кўк рангдаги секторлар учун чипталар (дарвозалар орти) 50 минг сўмдан, яшил рангдаги секторлар 65 минг сўмдан (247 ўринлик "H" сектори учун чипталар умуман сотилмаяпти), оловранг марказий секторлар учун чипталар 100 минг сўмдан сотилмоқда. 

"Ўзбекистон" спорт саройи ўз бағрига 2400 нафар томошабинни сиғдира олади. Championat.asia сайти маълумотига кўра, учрашувдан олдин ўша машҳур "Саҳар" гуруҳи яккахони Анвар Жўраев мухлислар учун ажойиб қўшиқлар гулдастасини тақдим этади. Бундан ташқари юртимиздаги футзал мусобақаларида ҳали бўлмаган лазер шоу ҳам намойиш этилади. Танаффус вақтида эса мухлисларни барабанлар шоуси кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги ўртоқлик ўйинлари 2 ва 3 февраль кунлари соат 18:30да бошланади.







Реклама




Рейтинг: -36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика