UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  1 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК (матнли трансляция)  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  5 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  11 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  5

Ўзбекча трансфер. "Бунёдкор" Азиз Ҳайдаровнинг сотувидан қанча даромад қилган? Янгиликлар

Ўзбекча трансфер. "Бунёдкор" Азиз Ҳайдаровнинг сотувидан қанча даромад қилган?

Сўнгги 2 ойда чиқа бошлаган "... ҳозир қаерда?" рукни "championat.asia" муштарийлари томонидан илиқ кутиб олинди.

Бундан руҳланган сайтимиз ижодкорлари (аниқроғи, 1 нафар ижодкори) яна бир рукнга старт беришмоқда. Энди тарихда ўзбек клублари ёки футболчилари иштирокида тузилган трансфер битимлари тўғрисида ҳам мунтазам равишда маълумот бериб борамиз. Демак, 1-сонда "Бунёдкор" ва "Ал Шабаб" жамоалари ўртасида тузилган шартнома ҳақида.

Хабарингиз бор, Қатар яшил майдонларида ўтказилган 2011 йилги Осиё кубоги терма жамоамиз футболчилари учун ўзига хос трамплин вазифасини бажариб берган. Ўша мусобақадан кейин "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаровда РПЛ вакили "Ростов" таркибига бориб қўшилиш имконияти пайдо бўлган, аммо футболчининг ўзи БАА про лигасини танлаган. Айни пайтда ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган Ҳайдаров ўша дамларни шундай эслайди:

"Мен Осиё Кубоги-2011дан сўнг "Бунёдкор"да ярим мавсум ўйнадим ва "Ал Шабаб"га йўл олдим. Унга қадар мавсум олдидан Анзур Исмоилов Хитойга кетганди. Австриядаги йиғин пайтида "Ал Шабаб"га кетмоқчи бўлиб юрган пайтим Вадим Абрамов менга "Ростов"га ўтишим кераклигини айтди. Машғулот ўтказаётган пайтим Карленович майдон марказидан дарвоза тўсини ёки устунини нишонга ола билсам, "Ал Шабаб"га йўл олишимни, акс ҳолда "Ростов"га кетишим кераклиги борасида шарт қўйди. Мен тепган тўп эса дарвоза тўсинига тегди ва БАА жамоасига йўл олдим".

Азиз Ҳайдаров 2011 йилнинг 1 август куни "Ал Шабаб" футболчисига айланди. "Трансфермаркт" маълумотига кўра, ўшанда "қалдирғочлар" ўйинчининг трансферидан 350 минг минг евро ишлаб олган. Маълумот учун, бу пайтда Ҳайдаровнинг трансфер қиймати портал томонидан 400 минг еврога баҳоланаётган эди.

Азиз Ҳайдаров "Ал Шабаб" учун 2017 йилнинг ёзига қадар ўйнади. У бу муддат ичида 133 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 бор жамоадошларига шундай имконият яратиб берди.

Муаллиф :
Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика