Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади

Khoja
5 дек 2025, 07:58
Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг илк плей-офф учрашувлари бўлиб ўтади.

Қўқонда "Қўқон-1912" ва "Хоразм" ўзаро баҳс олиб боради. Қаршида эса "Машъал" "Бухоро"ни меҳмон қилади. Ҳар икки баҳс соат 15:00 да старт олади.

Ушбу баҳсда ғалаба қозонган жамоалар келаси мавсум Суперлигада ўз ўринларини сақлаб қолади. Мағлуб бўлганлар эса 10 декабрь куни ўзаро баҳс олиб боради.


"Қўқон-1912" — "Хоразм"

05.12.2025

Бош ҳакам: Акобирхӯжа Шукурўллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Ғайрат Жўраев

Нозоратчи: Марат Исмоилов

VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов

AVAR ҳаками: Максим Нехочин

Комиссар: Шоҳруҳ Саид


"Машъал" — "Бухоро"

05.12.2025

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Адҳамжон Риқсибоев

Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов

Нозоратчи: Зокир Қодиров

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов

AVAR ҳаками: Аваз Абдуллаев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›