UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  18 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1

Ўзбек клублари Осиё Кубокларида Янгиликлар

Ўзбек клублари Осиё Кубокларида

Теглар :  АГМКОЧЛ-2019ОФК
12 февраль куни АГМК клуби Осиё чемпионлар лигасида дебют қилади.

ОСИЁ КУБОКЛАРИ ҲАҚИДА

Осиё футбол конфедерациясида қитъа мамлакатлари клублари ўртасидаги турнир 1967 йилдан бошланган. Дастлабки турнир ОСИЁ КЛУБЛАРИ ЧЕМПИОНАТИ дея номланган. Бу ном остида қитъа клублари 1971 йилгача мусобақалашишган. 1972-1985 йиллар давомида Осиёда клублар ўртасида мусобақа ўтказилмаган. 1986 йилдан ОФК иккита йирик турнирга асос солган. Ўз мамлакатида чемпион бўлган клублар ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ КУБОГИда иштирок этган бўлса, кубок соҳиблари ОСИЁ КУБОК ЭГАЛАРИ КУБОГИда баҳс юритишган. Қитъа миқёсидаги ҳар икки турнир 2002 йилга қадар мунтазам ўтказилган. 2002 йилдан эса ҳар икки турнир бирлаштирилиб ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ ЛИГАСИга асос солинди. 2008 йилдан бошлаб бу турнир янада такомиллаштирилди ва Осиё рейтингида юқори ўринда бўлган жамоалар ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИда қатнашадиган бўлди. Рейтингда пастроқ бўлган жамоалар учун эса 2004 йилда ташкил этилган ОФК КУБОГИ турнирида қатнашадиган бўлди.
 
ЎЗБЕКИСТОН ЖАМОАЛАРИ ОСИЁ КУБОКЛАРИДА

Мамлакатимиз жамоалари Осиё миқёсидаги клублар ўртасида ўтказиладиган турнирларга 1994 йилдан иштирок эта бошлашган. 1994-2002 йиллар мобайнида ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ КУБОГИда юртимиздан 4 жамоа иштирок этган. Фарғонанинг “Нефтчи”, Тошкентнинг “Пахтакор”, Наманганнинг “Навбаҳор” ва Қаршининг “Насаф” жамоалари бу турнирда қатнашиб, умумий ҳисобда 35 учрашув ўтказишган. ОСИЁ КУБОК ЭГАЛАРИ КУБОГИда эса юртимиздан “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Янгиер” ва “Самарқанд-Динамо” жамоалари иштирок этишиб, умумий ҳисобда 32 ўйинда майдонга тушишган. 2002 йилдан ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ ЛИГАСИ мусобақаларида мамлакатимиздан “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Машъал”, “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Локомотив” иштирок этган бўлиб, бугунгача улар иштирокидаги ўйинлар сони 254тани ташкил этади. 2004 йилдан фаолиятини бошлаган ОФК КУБОГИда “Нефтчи”, “Насаф” ва Ғузорнинг “Шўртан” жамоалари умумий ҳисобда 40 ўйин ўтказишган.
 
АГМК 11-ЖАМОА

АГМК Осиё миқёсидаги клублар ўртасида ташкиллаштирилаётган халқаро турнирларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя этиши кутилаётган 11-жамоа бўлади. 1994 йилдан ҳозирча давр мобайнида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этган жамоалар статистикаси қуйидагича:

ПАХТАКОР – 104 ўйин, 46 ғалаба, 18 дуранг, 40 мағлубият, тўплар нисбати 166-148.
БУНЁДКОР - 81 ўйин, 27 ғалаба, 22 дуранг, 32 мағлубият, тўплар нисбати 90-104.
НАСАФ – 55 ўйин, 25 ғалаба, 11 дуранг, 19 мағлубият, тўплар нисбати 86-67.
НЕФТЧИ – 42 ўйин, 19 ғалаба, 5 дуранг, 18 мағлубият, тўплар нисбати 74-64.
ЛОКОМОТИВ – 30 ўйин, 7 ғалаба, 10 дуранг, 13 мағлубият, тўплар нисбати 41-45.
НАВБАҲОР – 17 ўйин, 6 ғалаба, 4 дуранг, 7 мағлубият, тўплар нисбати 32-32.
МАШЪАЛ – 6 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият, тўплар нисбати 7-11.
ШЎРТАН – 6 ўйин, 1 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият, тўплар нисбати 10-10.
ЯНГИЕР – 4 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, тўплар нисбати 6-4.
САМАРҚАНД-Д – 2 ўйин, 2 мағлубият, тўплар нисбати 5-7.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика