UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  0 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  3 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  12 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  9 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  9 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3

Ўзбек футболидаги профессионализм Янгиликлар

Ўзбек футболидаги профессионализм

Профессионал, профессионализм сўзларининг маъносини қайтада тушунтириб ўтирмоқчи эмасман.

Ўзбек футболида, хусусан, клублар ичида бу сўз шундай урфга айланганки, деярли барча клубларда «профессионал» сўзи қўшилган. Ҳаттоки клублар иштирок этадиган мусобақа ўтказадиган ташкилотнинг номида ҳам бу сўз мавжуд — Профессионал футбол лигаси.

Якунига етиб бораётган Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тури учрашувлари ўтказиб бўлинди. Айни ушбу турдан ўрин олган «Қизилқум» — «Турон» учрашувида қизиқарли ҳолатга гувоҳ бўлдик. Бу нарсага мухлислар қанчалик эътибор қаратишди, билмадик, аммо чиндан ҳам эътиборга арзирли ҳолат.

Ўйин давомида яйпанликлар дарвозасини қўриқлаган Акмал Ортиқов 90 дақиқа давомида машғулот формасида ҳаракат қилди. Дарвозабон кийган футболканинг орқасида на исм-фамилия бор, на рақам.

Маълумотларга кўра, Акмал Ортиқовнинг формаси «Қизилқум» дарвозабони Игнатий Нестеровники билан бир хил бўлганини сабаб ўйин олдидан учрашув комиссари ва ҳакамлар шундай қарорга келишибди.

Ўйин олдидан футболчиларнинг майдонда киядиган формаси келишиб олиниш керак. Бу ҳолатни тасодифга ҳам йўйиш қийин.

Ана энди Профессионал футбол лигасининг "Мусобақалар ўтказиш регламенти"га назар соламиз. Мазкур регламентнинг 19-бобидаги мусобақа иштирокчиларининг либосларига қўйиладиган талаблари ушбу ҳолатда бажарилмаган.

Шунингдек, 13-бобдаги ЎзПФЛ комиссарининг мусобақалардаги фаолияти тўғрисидаги 13.6-банд ҳам бажарилмаган. Унга кўра: "ЎзПФЛ комиссари учрашувни мазкур Регламентга мувофиқ ташкил этиш, хавфсиз ўтказилишини назорат қилиш, хуқуқ-тартибот органлари, стадион ва клублар расмийлари, футболчилар, томошабинлар ҳаракатларини баҳолаш учун масъул ҳисобланади". Бироқ реглмент мазкур ҳолатда бузилган.

Ушбу турда бўлиб ўтган пойтахтдаги «Бунёдкор» — АГМК ўйинида ҳам эътиборга молик жиҳат бор.

Ўйиннинг 89-дақиқасида АГМК сафида Мурод Тошматовнинг ўрнига ўйинга қўшилган Нодир Абдураззоқовнинг кийган формаси бошқа жамоадошлариникидан фарқ қилади. Буни қуйидаги суратлар орқали билиб олиш мумкин. Ранг ва дизайн жиҳатидан бир жамоанинг икки хил формаси мавжуд.

Ушбу ҳолатда ҳам регламент бузиляпти. Регламентнинг 19-бобида мусобақа иштирокчиларининг либосларига қўйиладиган талаблар кўрсатилган. 19.2-бандда футболканинг ўнг енгида ЎзПФЛ логотипи, чап енгида эса ЎзПФЛ томонидан тақдим этилган мусобақа титул ҳомийсининг рамзи бўлиши лозимлиги айтилган.

Қуйидаги суратда эса ушбу белги футболчининг формасида йўқлигини кўриш мумкин.

Ўзини ҳурмат қилган ташкилот мазкур ҳолатда жилла қурса клубга нисбатан огоҳлантириш бериб қўйиши мумкин эди. Клублар эса ўзларига юклатилган вазифани тўғри қилишса уларга нисбатан эътироз ҳам бўлмайди. Ахир клубда ҳам, ташкилотда ҳам профессионал сўзи шунчаки кўзни қувонтириш учун ёзиб қўйилмаган.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика