UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  2 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  18 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  31

Ўзбек футболида янги соврин - "ДЎППИ" Янгиликлар

Ўзбек футболида янги соврин - "ДЎППИ"

Илк маротаба сайтимиз томонидан профессионалларга хос тарзда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаймиз.

Аниқроғи, биз ташкил этамиз, унда олий ва биринчи лига жамоаларининг бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган беш нафар номзоддан бир нафарини танлаб оладилар.

Нима учун бу совринга "Дўппи" деб ном бердик. Балки бу кулгули туюлаётгандир. Дўппи аввало Ўзбекистоннинг миллий бош кийими, қолаверса, аксарият вилоятларда тўпни "дўппи" деб аташади. Шу икки жиҳатни инобатга олган ҳолда, совринга шундай ном бердик.

Айни пайтда овоз йиғиш жараёни кетяпти. Унда барча мураббийлар қатнашаётгани кишини қувонтирмай қолмайди.

"Дўппи" - 2014 совринини қўлга киритиш учун қуйидаги мураббий ва футболчилар кураш олиб боришяпти.

Мураббийлар:
1. Вадим Абрамов
2. Сергей Лушан
3. Самвел Бабаян
4. Равшан Ҳайдаров
5. Рўзиқул Бердиев

Футболчилар:
1. Одил Аҳмедов
2. Виталий Денисов
3. Жамшид Искандеров
4. Сардор Рашидов
5. Артур Геворкян

Номзодларни танлашда, уларнинг жорий мавсумда эришган ютуқлари ва меҳнатлари инобатга олинди.

Самвел Бабаян ҳеч ким кутмаган жойда жамоасини чемпионлик сари етаклай олди. Вадим Абрамов чемпионатда иккинчи ўринни олиш билар бирга, илк марта "Локомотив"нинг Ўзбекистон Кубогида зафар қучишида катта роль ўйнади. Ҳеч ким жорий мавсум "Насаф"ни медаллардан бирини қўлга киритишини кутмаган бир вазиятда, "Насаф" икки ўйин натижасига кўра "Бунёдкор"ни ортда қолдириб, учинчи ўринни қўлга киритди. Сергей Лушан эса жамоасини қўрқмай ёшартириб юборди ва Кубок финалига қадар етиб борди. Равшан Ҳайдаров бўлса ёшларимизни Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқди.

Мураббийлардан фарқли равишда футболчиларни саралаш қийинроқ кечди. Шундай бўлса-да, 2014 йилни аввалги мавсумлардан кўра бир калла устун ўтказган Одил Аҳмедов биринчилардан бўлиб номзодлар ичидан жой олди. Ундан кейин Виталий Денисов. Витя "Локомотив"да аввалги мавсумдаги ўйини шунчаки тасодиф эмаслигини исботлай олди. Шубҳасиз, улар қаторидан Жамшид Искандеров ва Сардор Рашидов жой олмасалар адолатсизлик бўларди. Бу икки футболчи 2014 йилги олий лига баҳсларини безаб турдилар. Сўнгги номзод "Насаф" ва Ўзбекистоннинг энг яхши легионери Артур Геворкян. Чемпионат тўпурари бўлган ярим ҳимоячига бу тўрт футболчини ортда қолдириши қийин бўлса-да, номзодлар қаторидан ўрин олишининг ўзиёқ битта ютуқ деб айтсак бўлади.

Ишончимиз комилки, 3-4 йил ўтиб мазкур совринни қўлга киритиш мураббий ва футболчи учун фахр бўлади. Боиси мазкур соврин ғолибини футболимиз ичидаги мутахассислар аниқлайдилар.

Ушбу лойиҳа "Футбол Экспреес" газетаси билан ҳамкорликда ўтказилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика