UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  0 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  26 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  3 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6

Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди Янгиликлар

Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди

Теглар :  Валерий Лёткин
Ўзбек футболи фахрийси, кўплаб футболчиларнинг устози бўлган Валерий Лёткин вафот этди.

Валерий Николаевич Лёткин 1945 йилнинг 25 ноябрь куни туғилган. Футболчилик фаолиятида ҳимоячи амплуасида ҳаракат қилган. 1963 йил "Пахтакор" сафида катта футболга кириб келган Лёткин турли йилларда "Андижон", "Пахта-Арал", "Ташавтомаш", "Торпедо" (Кокшетау) каби клубларда тўп тепган.

1973 йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаган Лёткин "Трактор" (Тошкент), "Спартак" (Семипалатинск), "Бўстон" (Жиззах), "Соҳибкор" (Халқобод), "Машъал" (Муборак), "Металлург" (Бекобод) жамоаларида ишлаган.

Бир неча йил давомида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида ҳам фаолият олиб борди.

2022 йилда Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан ЎФА фахрийлар кенгаши аъзолари ва ОАВ вакиллари Валерий Лёткин хонадонига ташриф буюришган эди (қуйидаги суратлар ўша учрашувдан). Учрашув давомида Валерий Николаевичнинг ёрқин фаолияти ва ўзбек футболига қўшган ҳиссаси эслаб ўтилганди. Футбол фахрийсига ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилган эди.



Championat.asia сайти Валерий Лёткин оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика