UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  21 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  15 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  371 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  20 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  34 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  9 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

Ўзбек футболи афсонаси 75 ёшда Янгиликлар

Ўзбек футболи афсонаси 75 ёшда

Ўтган асрнинг 60-70 йилларида ўзининг ёрқин ўйинлари билан миллионлаб ишқибозлар қалбини забт этган маҳоратли футболчилардан бири Биродар Абдураимовдир.

Унинг "Пахтакор" сафидаги ўйинларини барча фахр билан тилга олади. Абдураимов фамилиясини эшитганда мухлислар кўз ўнгида голга ташна ҳужумчи гавдаланади десак, хато қилмаган бўламиз. Бу йил таниқли футболчи, маҳоратли мураббий Биродар Абдураимов 75 ёшни қаршилайди.

Эркин (Биродар) Абдураимов 1943 йилнинг 14 майида Тошкент шаҳрида таваллуд топди. Болалигидан спортга қизиққан Биродар тенгдошлари билан маҳаллада футбол ўйнар, бўш вақт топди дегунча стадион томон ошиқарди. Футбол бир нечта спорт турига хос ҳаракатларни ўзида мужассамлаган мураккаб ўйин. Бироқ тўп билан дўстлашган уддабурон қахрамонимиз эрта тонгдан майдон бўйлаб югуриб, тўп тепиб машқ қилишдан чарчамасди. Ҳаракатлари натижаси ўлароқ, 16 ёшида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига киритилди. Сергей Арутюнов бошчилигидаги бу жамоа Чимкент ва Петропавловскдаги мусобақаларда муваффақият қозонган.

Ёш йигит ҳар бир машғулот пайти залда соатлаб шуғулланар, бурчак зарбасини қойилмақом тарзда тепишни ўзлаштирар, тинкаси қуриса ҳамки, яна ва яна машқ қилаверарди. Шу тарзда Биродар учун омадли йиллар бошланди. Олдинда уни "Пахтакор" кутарди.

Абдураимов собиқ иттифоқнинг ўсмирлар, олимпия ва миллий терма жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қилиб, олқиш олган. Рио-де-Жанейродаги афсонавий "Маракана" аренасида 140 минг томошабин шоҳидлигида собиқ иттифоқ термаси таркибида Бразилия термаси устидан ғалаба қозонилган учрашувда ўйнаган!

1960-74 йилларда "Пахтакор" жамоасининг етакчи ҳужумчиси сифатида ажойиб ўйинлари билан ўзбек номини дунёга танитди. Қуйида биз санаб ўтадиган фактлар қахрамонимизнинг чинакам истеъдод соҳиби эканлигини яққол кўрсатиб турибди.

Мамлакат чемпионатларида 425 учрашувда иштирок этган, шу жумладан, "Пахтакор" таркибида 358 учрашувда қатнашган.

1968 йили СССР чемпионати олий лигасида 22 гол, 1972 йили биринчи лигада 34 гол билан энг сермаҳсул тўпурарга айланган.

Нуфузли турнирларда 104 та гол киритиб, "Григорий Федотов номидаги тўпурарлар клуби" аъзосига айланган.
СССР кубоги финалчиси бўлган.

1990 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий унвони билан тақдирланган.

1992 йили бош мураббий сифатида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан Ўзбекистон Кубогининг биринчи соҳиби сифатида тарихга кирган.

1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган ХII Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи сифатида чемпионга айланган.

Биродар Ҳасанович Ўзбекистон футболида ўз ўрнига эга Абдураимовлар сулоласига асос солган.Тўнғич ўғли Азамат терма жамоамиз таркибида Осиё ўйинлари чемпиони, бир қатор мамлакатлар чемпионатлари ғолиби бўлган. Ҳозирда Ўзбекистон ўсмирлар термаси бош мураббийи. Яна бир фарзанди Жасур Абдураимов эндиликда "Пахтакор" жамоаси мураббийлар штабида ишламоқда.

Биродар Абдураимов "Шуҳрат" медали (1994), "Ўзбекистон ифтиҳори" (2003) кўкрак нишони, "Фидокорона хизматлари учун" (2006) ордени билан мукофотланган.

Биз ўзбек футболи афсонаси Биродар Ҳасановични 75 ёшга тўлиши муносабати билан самимий муборакбод этамиз ҳамда яна кўп йиллар футболимиз равнақига ҳисса қўшиб юришини тилаймиз!

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика