UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Бонуччи "Ювентус"да инқироз қачон бошланганини айтди  3 01:26Сеск Фабрегас: "Ҳеч ким ва ҳеч қачон мени Мессидан яхшироқ тушунмаган"  4 00:57"Челси"нинг 2 футболчиси "Барселона"га қарши ўйинга тайёр  10 00:30ОЧЛ. "Ал Аҳли" Рашидовнинг собиқ жамоасини мағлуб этди ва гуруҳда пешқадам бўлиб олди + ФОТО  2 00:12Спортчилар ижтимоий тармоқларда  10 23:59“Арсенал” Emirates билан 200 миллион фунтлик шартнома имзолади  4 23:42Расман. Виера “Бэйжин Гоань” клубига ўтди  5 23:21“Sport” телеканали Cуперлига ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритди  64 22:51"Пахтакор"ни плей-оффда қолдириб кетган "Ал Гарафа"да йирик ғалаба, Таремидан эса дубл  22 22:36"Локомотив" жойлашган гуруҳнинг иккинчи ўйини бўлиб ўтди  13 22:05Сардор Рашидов: "Гуруҳдан чиқишимизга ишонаман"  40 21:47Карикатура: Рамос 10та қизил карточкали ўйинни маза қилиб кўрди  12 21:14Бир учрашувда 10та четлатишни кўрганмисиз? Кеча шундай бўлди (+ВИДЕО)  15 21:09Садриддин Абдуллаев: "Бугун мағлуб бўлдик, лекин..."  35 21:06Андрей Микляев: "Ишонаман, келгуси баҳсларда ҳали ўз сўзимизни айтамиз"  49

Ўйин қониқарли, аммо яна ўша муаммо: Гол йўқ Янгиликлар

Ўйин қониқарли, аммо яна ўша муаммо: Гол йўқ

БААга қарши ўртоқлик учрашуви ҳақида икки оғиз.

Янгитдан йиғилган жамоа учун ўйин қониқарли, дейиш мумкин.

БААга қарши ўйин учун махсус тайинланган бош мураббий Рўзиқул Бердиев қисқа вақт ичида жамоани бундан бошқача ўйнатолмасди ҳам. Аксига олиб тўлиқ бўлмаган мураббийлар штаби билан буткул янги жамоани қандайдир 3 кун ичида тузиш жуда қийин масала. Шунга қарамасдан терма жамоамиз сафарда БАА билан муносиб ўйнашди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, ўйин бобида БАА бизни мағлуб этди, дея олмаймиз.

Биринчи бўлимни яхши бошладик. Бердиев учрашувга 3-4-3 тактик схемасини танлади. Бу тактик схемани устун жиҳати, жамоа ҳимояланаётганда 5 киши бўлиб ҳаракатланиши мумкин эди. Асосан биринчи таймда БАА ҳужумга ўтганида майдондаги жойлашувимиз 5-4-1 схемага айланди. Танаффусдан кейин эса ташаббус тўлиқлигича терма жамоамиз қўлига ўтди.

БААда ҳам янги бош мураббий иш бошлагани сезилди. Рақиб ўз ўйини билан бизни ҳайратлантира олмади. Биргина яратилган вазиятдан унумли фойдаланган БАА Дзаккерони қўл остидаги илк ғалабасини нишонлади. Ғалаба ҳам тўлиқлигича итальянча услубда қўлга киритилди. Яъни тактик ғалаба.


Бердиев эса фақат маҳаллий футболчилардан иборат жамоа билан Дзаккеронига яхшигина кураш таклиф этди. Иккинчи бўлимда бир қатор вазиятларда ҳамкасбини асабийлаштиришга ҳам эришди. Аммо биздаги энг асосий муаммо, яъни гол уриш камчилиги яна бир бор юзага чиқди. Марат Бикмаев, Иван Нагаевда гол уриш учун қулай имкониятлар тақдим этилганида ҳужумчиларимиз вазиятга якуний нуқтани қўя олишмади.

Осиё Кубоги-2019гача ҳали бир йилдан ошиқ вақт бор деб ўйлаш хато бўлади

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчилар ичидан эса Достонбек Ҳамдамов ва Азиз Ғаниев ўйинга киришиб кета олишмади.

Учрашувда яхши таассурот қолдирганлар ичидан эса Аъзамов, Козак, Шукуров, Шораҳмедов, Муҳаммадиев, Абдурахимовни алоҳида ажратиш мумкин.

Бу баҳсда муҳим натижа эмасди. Шу томондан олиб қараганда, бу ўйин келажак учун бизга баъзи саволларга жавоб олиш учун кўмак вазифасини бажариб беради.

ЎФФ эса терма жамоа бош мураббийи борасида баёнот берса мақсадга мувофиқ бўларди. Мақсад хориждан мутахассис олиб келиш бўлса, унда ҳозирги кунда кимлар билан музокаралар ўтаётгани ҳақида маълумот берилиши лозим. Маҳаллий мутахассислар ишлаши керак деб ҳисобланса, уларни ҳозирданоқ тайинлаш зарур. Келаси йили терма жамоамиз расмий ўйин ўтказмайди, ОК-2019гача ҳали 1 йилдан ошиқ вақт бор деб ўйлаш хато бўлади.

Терма жамоага кимни тайинлашдан қатъий назар, бу ишни имкон қадар тезлик билан амалга ошириш керак.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Локомотив" Эронда мағлуб бўлди "Локомотив" Эронда мағлуб бўлди
ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Зоб Аҳан" - "Локомотив" ...  623
Ла Лига. 8 та гол киритилган ўйинда “Реал Мадрид” ғалаба қозонди
 

Ла Лига. 8 та гол киритилган ўйинда “Реал Мадрид” ғалаба қозонди
Ла лиганинг 24-турида “Қироллик клуби” “Бетис” майдонига сафар қилди. ...  348
Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинчалик...  277
ЛаЛига. "Барселона" сафарда "Эйбар"ни мағлуб этди ЛаЛига. "Барселона" сафарда "Эйбар"ни мағлуб этди
Испания ЛаЛигаси 24-туридан ўрин олган "Эйбар" -...  154
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг