UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  7 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  20 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  7 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  22 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Ўткир Юсупов: "Тезкор гол “Нефтчи”га салбий таъсир қилмади" Янгиликлар

Ўткир Юсупов: "Тезкор гол “Нефтчи”га салбий таъсир қилмади"

“Машъал” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар дарвозабони Ўткир Юсупов ўйин ҳақида фикр билдирди:

- Муборакда биз осон бўлмаслиги аввалдан маълум эди. Жуда ҳам қийин ўйинни бошдан ўтказдик, - деб гап бошлади фарғоналиклар вакили -  Бизда ортда йўл йўқ эди. Шунинг учун фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқдик. Тезкор гол “Нефтчи”га салбий таъсир қилмади. Йигитлар ўзларига ишонган ҳолда фақат олдинга ҳаракат қилишди ва вазиятлардан унумли фойдаланишди.   

- Ўткир бугун жуда кўплаб вазиятларда сейвлар намойиш этдингиз. “Нефтчи”ни муқаррар голлардан асраб қолдингиз ? Қандай фикрдасиз, бу омад ёки маҳорат ?
- Албатта бир тарафдан омад ҳам келди деб ўйлайман. Жуда қийин вазиятларда жамоани голдан қутқариб, фойдам текканидан хурсандман.

- Ғалабага нимани асосий сабаб сифатида кўрсатасиз ?
- Йигитлар майдонда қаттиқ тер тўкиб меҳнат қилишди. Ҳамжиҳатлик бугун бизга ғалабани олиб келди. Энди “Шўртан”га қарши яна бир ўйин кутмоқда. Ушбу ўйинда ҳам чиройли ғалабага эришишни мақсад қилганмиз. Ниятимиз, мухлисларни хурсанд қилиб, уларнинг олдида юзимиз ёруғ бўлишдир.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика