UZ

Сўнгги янгиликлар

23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  0 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  3 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  9 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  9 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  61 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  297 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0

"Ўтган йилги "Металлург" кучли эди, майдон тайёр эмас ёхуд сюрпризлар бўлади"— "Нефтчи"нинг биринчи турдаги қаҳрамони яна нималар деди? Янгиликлар

"Ўтган йилги "Металлург" кучли эди, майдон тайёр эмас ёхуд сюрпризлар бўлади"— "Нефтчи"нинг биринчи турдаги қаҳрамони яна нималар деди?

Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" жамоаси Суперлиганинг биринчи турини ғалаба билан бошлади.

Бекободда "Металлург" меҳмони бўлган фарғоналиклар ортга йирик 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Шу куни жамаоа сафида Умар Адҳамзода ёрқин ўйин кўрсатиб рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилди ва Мирзоҳид Ғофуровнинг голига ассистентлик қилди. Умуман ўйин қаҳрамонига айланди, десак муболаға бўлмайди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

Металлург

Суперлига. 1-тур

03/03/2023, 18:30

3
:
0
Тугади

Нефтчи

Мирзоҳид Ғофуров - 28', Умар Адҳамзода - 33', Умар Адҳамзода - 87'

45'
90'
38'  Беҳруз Шодмонов
46'  Беҳруз Шодмонов (Забиҳилло Ўринбоев)
46'  Шаҳзодбек Ғофурбеков (Иброҳим Ибрагимов)
73'  Марко Обрадович (Ҳусниддин Ғофуров)
90'  Владислав Касминин
28'  Мирзоҳид Ғофуров
28'  Умар Адҳамзода
33'  Умар Адҳамзода
33'  Диёр Туропов
67'  Андрей Мишченко (Муҳсин Убайдуллаев)
70'  Нурилло Тўхтасинов (Юрий Батюшин)
87'  Умар Адҳамзода

- Ўйин ҳақида...

- Худога шукур олдимизга қўйилган вазифани уддаладик ва мавсумни юз фоизлик натижа билан бошладик. Мураббийимиз айтганларидек мавсумга Туркияда яхши тайёргарлик кўрилганди. Бунинг самарасини навбатдаги учрашувларда ҳам кўрамиз, деб ўйлайман. 

- Бекободдаги майдон сифати қандай экан?

- Ҳа, майдон тайёр эмас. 

- "Нефтчи" қайси ўрин ва қандай натижалар билан сюрпириз кўрсатиши мумкин?

- Қандай ўринни эгаллашимизни йил охирида биламиз. Лекин ҳар бир баҳсда максимал ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Албатта ҳали сюрпиризлар бўлади. 

- Виталий Левченко келгач ўтган мавсум якунида, қолаверса кеча ҳам ёрқин ўйин кўрсатдингиз...

- Мураббий ишонч билдиряпти. Мен эса уни оқлашга ҳаракат қилмоқдаман.

- "Металлург" ўтган йилгига қараганда қанчалик ўзига ўхшади?

- Солиштирадиган бўлсак, менимча ўтган йилги "Металлург" кучли эди. Лекин энди биринчи тур ўтди. Ҳали ҳеч нарса бўлгани йўқ. Хулоса чиқаришга эрта, деб ўйлайман. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика