UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  0 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  1 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  10 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  6 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  32 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2

Отахонов "Навбаҳор" сафига қўшилди Янгиликлар

Отахонов "Навбаҳор" сафига қўшилди

"Навбаҳор"нинг Тошкентдаги ўтказилаётган йиғинида сафга янги футболчиларни қўшилиши давом этмоқда.

Хусусан бугун ўтказилган кечки машғулотда таркибга 2016 йилги мавсумни “Пахтакор” жамоасида ўтказган Аббос Отахонов қўшилди. 1995 йилнинг 25 август санасида туғилган футболчи майдонда ҳимоячи сифатида тўп суради. Шу пайтга қадар жамоамиз сафига олти нафар янги футболчи келиб қўшилди. Наманганда ўтган дастлабки йиғинда “Пахтакор”дан ҳужумкор ярим ҳимоячи Равшан Хурсанов жалб этилган бўлса Тошкентдаги машғулотлар чоғида дарвозабон Акмал Турсунбоев, ҳимоячи Ҳасанбой Эргашев, ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев ва ҳужумчи Фарруҳ Шотурсуновлар ҳам жамоамиз таркибидан ўрин олишганди.

  Бундан ташқари мураббийлар штабида Жамшид Умаров ҳам фаолият олиб борадиган бўлди. Шу ўринда таркибни кучайтириш ва рақобатни ошириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар давом этаётганлигини қўшимча қилиш жоиз. Томонлар ўзаро келишувга келишгач, жамоага чақирилган футболчилар машғулотларга қўшилиб боришади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика