Отабек Ҳайдаров операция қилинди ФОТО
16 дек 2016 15:42
Янгиликлар
Отабек Ҳайдаров операция қилинди ФОТО
"Қўқон-1912"нинг иқтидорли ҳужумчиси Отабек Ҳайдаров шу кунларда, Россия давлатининг пойтахти, Москва шаҳрида бўлиб турибди.
Отабек Ҳайдаров олий лига, 28-туридаги “Машъал” жамоаси билан бўлган учрашувда жароҳат олиб майдонни эрта тарк этган эди. Дастлабки тиббий текширувлардан сўнг футболчи жарроҳлик столига ётиши лозимлиги маълум бўлди.
Куни кеча Отабек Ҳайдаров Москва шаҳрида оперция қилинди. Оперция муваффақиятли якунланган. Ҳозирда футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда. Россиялик шифокорларнинг маълум қилишича футболчимиз 2 ойдан сўнг майдонга қайтиши мумкин.
Биз Отабекка яратгандан шифо сўраб, тезроқ тузалиб сафга қайтишини кутиб қоламиз.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар