UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  6 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Ўсмирлар футболчилар ўртасидаги Республика мусобақаси старт олди Янгиликлар

Ўсмирлар футболчилар ўртасидаги Республика мусобақаси старт олди

Теглар :  Ўсмирлар
Бугун, 18 апрель санасида 2002 йилда туғилган ўсмир футболчилардан тузилган вилоятлар, Қорақалпоғистон республикаси ва Тошкент шаҳри терма жамоалари ўртасида Республика мусобақаси старт олади.

Анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келиданиган ушбу мусобақада бу йил 12 терма жамоа иштирок этмоқда. Фақатгина Қашқадарё ҳамда Самарқанд вилояти терма жамоалари турнирга ташриф буюрмаган.

Ушбу Республика мусобақаси учрашувлари Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги сунъий қопламали майдон ҳамда Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги “Пахтакор” футбол мактаби майдонида бўлиб ўтади. Турнир 23 апрелгача давом этади.

Таъкидлаш керакки, вилоятлар, Қорақалпоғистон республикаси ва Тошкент шаҳри терма жамоалари ўртасида Республика мусобақалари ҳар йили 6 ёш категориялари ўртасида ўтказиб келинади. 2002 йилда туғилган ўсмирлар ўртасидаги турнир 2016 йил ҳисобидан дастлабки мусобақадир. Бошқа ёшдаги футболчилар ўртасидаги Республика мусобақалари йил мобайнида ўтказиб борилади.

Айтиш жоизки, 2002 йилда туғилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзодларни саралаб олиш эътибори билан ҳам жуда муҳим ҳисоблалади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика