UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  0 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  1 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  1 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  9 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  19 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  27 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  5 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  3 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  1

Осиё умидлари қуръани интиқлик билан кутишмоқда Янгиликлар

Осиё умидлари қуръани интиқлик билан кутишмоқда

Бугун Москва шаҳрида ЖЧ-2018га қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу маросимни жуда кўпчилик сабрсизлик билан кутаётгани бор гап.

Тадбир Тошкент вақти билан 20:00да старт олади. Агар сал ҳаракат қилганимизда биз ҳам жаҳон чемпионатига борган бўлардик, лекин афсуски, бундай бўлмади ва энди бўлиб ўтган ишларни гапиришдан фойда йўқ.

2018 йилги жаҳон чемпионатида биринчи бор ОФКдан бешта терма жамоа иштирок этади. Япония, Саудия Арабистони, Эрон ва Жанубий Корея тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Австралия қитъалараро плей-офф ўйинларида Гондурасни енгиб, жаҳон чемпионатига йўл олди.

Қуйида жаҳон чемпионатининг Осиёдан иштирокчилари борасида қисқача тўхталиб ўтамиз. Зеро бу жамоалар ҳам қуръани катта қизиқиш билан кутмоқда. ОФК расмий сайти ЖЧга чиққан бешта жамоани Осиё умидлари деб атади.

ЭРОН
ФИФА рейтиндаги ўрни: 34
ЖЧдаги аввалги иштироки: 4 (1978, 1998, 2006, 2014)
Энг яхши кўрсаткич: Гуруҳ босқичи

АВСТРАЛИЯ
ФИФА рейтиндаги ўрни: 43
ЖЧдаги аввалги иштироки: 4 (1974, 2006, 2010, 2014)
Энг яхши кўрсаткич: 1/8 финал (2006)

ЯПОНИЯ
ФИФА рейтингидаги ўрни: 44
ЖЧдаги аввалги иштироки: 5 (1998, 2002, 2006, 2010, 2014)
Энг яхши кўрсаткич: 1/8 финал (2002, 2010)

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
ФИФА рейтингидаги ўрни: 62
ЖЧдаги аввалги иштироки: 
9 (1954, 1986, 1990, 1994, 1998, 2002, 2006, 2010, 2014)
Энг яхши кўрсаткич: 1/2 финал (2002)

САУДИЯ АРАБИСТОНИ
ФИФА рейтингидаги ўрни:
63
ЖЧдаги аввалги иштироки: 4 (1994, 1998, 2002, 2006)
Энг яхши кўрсаткич: 1/8 финал (1994)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика