Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида ўтади
05 дек 2022 12:35
Янгиликлар
Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида ўтади
Қатар футбол ассоциацияси вакили, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаевнинг Telegram'даги саҳифасида маълум қилишича, Бутун Ҳиндистон футбол федерацияси 2027 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиш таклифини қайтариб олганини расман эълон қилди.
Шу тариқа, Саудия Арабистони футбол федерацияси мусобақани ўтказишдан манфаатдор ягона томон бўлиб қолди. Демак, ҳозирданоқ Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини айтишимиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, умумий аризалар сони бешта эди. Биринчиси – бир йил аввал аризани қайтариб олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси бўлса, иккинчиси, жорий йилнинг октябрь ойида ўйиндан чиққан Эрон футбол федерациясидир. Кейинчалик 2023 йилги мусобақани ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган Қатар футбол ассоциацияси автоматик равишда даъвогарлар рўйхатидан чиқиб кетди. Энди эса овоз беришдан деярли икки ой олдин Ҳиндистон футболи раҳбарияти ҳам бу ғоядан воз кечди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар