UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   3 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  8 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

Осиё кубоги-2023. Қатар шубҳали гол эвазига Тожикистонни минимал ҳисобда таслим этди ва гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш масаласини ҳал қилди Янгиликлар

Осиё кубоги-2023. Қатар шубҳали гол эвазига Тожикистонни минимал ҳисобда таслим этди ва гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш масаласини ҳал қилди

Осиё кубоги "A" гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги Тожикистон — Қатар ўйини бўлиб ўтди.

Тожикистон — Қатар 0:1

Гол: Акрам Афиф (17)

Тожикистон: 1.Рустам Ятимов, 2.Зоир Жўрабоев, 5.Манучеҳр Сафаров, 6.Ваҳдат Ҳанонов, 7.Парвизжон Умарбаев, 9.Рустам Соиров, 10.Алишер Жалилов, 13.Амадони Камолов, 14.Алишер Шукуров, 17.Эҳсон Паншанбе, 19.Аҳтам Назаров.
Захира: 3.Табриз Исломов, 4.Холмурод Назаров, 11.Муҳаммаджон Раҳимов, 12.Содиқжон Қурбонов, 15.Шервони Мабатшоев, 16.Далержон Баротов, 18.Руслан Ҳайлоев, 20.Алижони Буризод, 22.Шаҳром Самиев, 23.Муҳриддин Ҳасанов, 24.Далер Имомназаров, 25.Нуриддин Ҳамроқулов.

Қатар: 22. Мешал Баршам, 4. Муҳаммад Ваад ал-Баяти, 5. Тариқ Салмон, 11. Акром Афиф, 12. Лукас Мендес, 15. Бассам Ҳушам, 17. Исмоил Муҳаммад, 19. Алмуоз Али, 20. Аҳмад Абдулла, 23. Мустафо Тариқ, 24. Жассим Жобир.
Захира: 1. Саад ал-Шиб, 2. Педро Коррея, 3. Али Муҳтор ад-Маҳди, 6. Абдулазиз Ҳатим, 7. Аҳмад Алоуддин, 8.Али Асад, 10. Ҳасан ал-Ҳайдос, 16. Буалем Ҳуҳи, 18.Султон Ал Брейк, 21. Салоҳ Закария, 25. Аҳмад ал-Ганехи, 26.Холид Муҳаммад Солиҳ.

Четлатиш: Камолов (81)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+10. Алижон ҳам сариқ карточка олмоқда. Захирадан тушган ўйинчи рақибига нисбатан қўпол ҳаракат қилди.

90+7. Қатар гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлганди, аммо мезбонлар ундан фойдалана олмади.

90+1. Шукуров ва Жалилов ўз ўрнини Алижон ва Ҳамроқуловга бўшатиб берди.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 11 дақиқа қўшиб берди.

88. Қатарда ўзгариш: Педро Коррея Алдулсаллам Жассамни алмаштирди.

82. Тожикистонда икки ўзгариш: Умарбоев ва Назаров майдонни тарк этди, уларнинг ўрнига Исломов ва Мабатшоев туширилди.

81. Камолов оёғининг таг қисмини билиб туриб қатарлик ўйинчининг бошига йўналтиргани учун майдондан четлатилмоқда. Ҳакам бу қарорга VAR ёрдамида келди. 

78. Қатарлик ўйинчи майдонда ётибди. Камолов унга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилганди ва ҳакам унга сариқ карточка берди.

76. Ҳа, ҳозирча икки дарвоза олдида ҳам хавфли вазиятлар содир этилмаяпти.

65. Қатарда яна бир ўзгариш: Буалем Ҳуҳи Аҳмад Абдуллани алмаштирди.

60. Муҳаммад Ваад ал-Баяти рақибини ушлаб қолгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

59. Қатар терма жамоасида сардор майдонга тушмоқда! Ал Ҳайдос Мустафо Тариқнинг ўрнини эгаллади.

57. Алмоез Али бу сафар қулай вазиятни кўкка совурди! Ятимов тожикистонликларнинг жонига оро кирди.

56. Захирадан майдонга тушган Аҳмад ал-Ганехида ҳисобни ошириш учун яхши имконият юзага келганди, аммо унинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

53. Қўшниларимиз яхши ҳаракат қилишмоқда ва қатарликларда тўпни майдондан чиқариб юборишдан бошқа вариант қолмаяпти.

48. Тожикистон ҳисобни тенглаштиришга яқин келганди. Бу қатарлик ўйинчиларнинг қўпол хатосидан сўнг содир бўлиши мумкин эди. Аммо, якунда Жалилов майдондан чиқиб кетаётган тўпга ета олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Икки жамоада иккинчи тайм бошида ўзгариш: Ал Ганехи Муҳаммадни, Самиев Соировни алмаштирди.



БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45+9. Афифнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси анча хавфли чиқди, аммо ноаниқ.

45+4. Камолов икки ўйинчини алдаб ўтиб зарба берди! Аммо, унинг зарбаси ўта ноаниқ чиқди.

45+1. Қатарлик Аҳмад Абдулла ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди. У оёғининг таг қисми билан рақиб оёғига зарба бериб юборган эди.

45. Ҳакам биринчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берди.

43. Уххх! Ятимовнинг қўпол хатосидан сўнг Алмоез Али жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилиши мумкин эди. Аммо, бу ерда Зоир Жўрабоев деярли чизиқ устидан тўпни олиб чиқди.

42. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик Қатарда: 46% - 54%

35. Ҳакам VAR мониторида эҳтимолий пенальтини кўриш учун борди, аммо ҳайриятки бу вазиятда хатога йўл қўямади. Ҳеч қандай пенальти йўқ эди! Аксинча, Алмоез Алининг ўзи дастлаб рақибини ушлаганди. 

32. Алмоез Алига шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

- Афифнинг голини телеграмдаги каналимизда кўришингиз мумкин.

25. Cоиров қатарлик футболчининг қўпол хатосидан фойдаланиб кетиши мумкин эди, аммо унинг узатмаси Камоловгача етиб бормади.

17. ГОООООООЛЛЛ!!! Акрам Афиф бирга-бир вазиятда Ятимовни доғда қолдирмоқда. Голгача бўлган вазиятда тожикистонлик ўйинчига ҳакам ҳалал берганди, аммо япониялик рефери бу вазиятни қайта кўриб чиқмади.

17. Қатар терма жамоаси кам сонли ҳужумларидан бирини уюштирди, аммо хавфли вазият содир эта олмади.

13. Рустам Соиров! "Локомотив" (Тошкент) ҳужумчисининг зарбасини рақиб посбони бартараф этди.

8. Ҳозирча қўшниларимиз фаолроқ ҳаракат қилишмоқда. Аммо, ўйин умуман олганда марказда кечмоқда.

2. Тожикистон термаси стандарт вазиятга эга бўлди. Уни ижро этган Эхсони Паншанбенинг зарбасига аниқлик етишмади.

1. Ўйинга старт берилди!

- Икки мамлакат мадҳиялари янграмоқда.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Бироздан сўнг Осиё кубоги-2023 "A" гуруҳ 2-тур доирасидаги Тожикистон — Қатар ўйини бошланади. Қўшниларимиз ва мезбонлар ўртасидаги баҳсни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика