UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  0 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   1 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  11 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  21 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  5 19:17Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"  0 18:59Фарҳод Нишонов: "Ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман, аммо..."  0

Осиё кубоги-2019. Томошабин Роналдо, "фолбин" Хави, журналистлар билан келишмайдиган Катанец ҳамда легионерлар билан чемпионликка эришган Қатар тўғрисида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Осиё кубоги-2019. Томошабин Роналдо, "фолбин" Хави, журналистлар билан келишмайдиган Катанец ҳамда легионерлар билан чемпионликка эришган Қатар тўғрисида ҳикоя қиламиз

Мусобақа финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

17-Осиё кубоги 5 январдан 1 февралга қадар Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилди. Мазкур турнирда илк маротаба 24 жамоа иштирок этди. Қолаверса, чорак финал босқичидан бошлаб илк маротаба ВАР тизимидан фойдаланилди.

Мазкур турнир учун Томас Лайт томонидан янги кубок ишлаб чиқилди. Баландлиги 78, кенглиги 42 сантиметрни ташкил этган мазкур кубокда Осиёнинг рамзий гули бўлган лотус гули акс эттирилган.

Японияда ишлаб чиқарилган "Molten" маҳсулоти турнирнинг расмий тўпига айланди.

Турнирни томоша қилиш учун кўпгина нуфузли меҳмонлар таклиф этилган. Шу жумладан, бразилиялик собиқ футболчи Роналдо ҳам бир нечта ўйинларни бевосита стадиондан кузатган.

Ўзбекистон терма жамоаси саралаш баҳсларида Шимолий Корея, Филиппин, Баҳрайн ва Яманни ортда қолдирди. Мазкур босқичда терма жамоага Миржалол Қосимов ва Самвель Бабаян мураббийлик қилган бўлса-да, финал босқичида аргентиналик Эктор Купер "оқ бурилар"га устозлик қилди.

"А" гуруҳида БАА, Таиланд ва Баҳрайн кейинги босқичга йўл олди, Ҳиндистон эса гуруҳда қолиб кетди.

"B" гуруҳида эса кутилмаганда Иордания пешқадамликни қўлга киритди. Араблар Австралияни мағлуб этиб, уларни 2-ўринга тушириб юборди. Фаластин ва Сурия эса гуруҳда қолиб кетди.

"B" гуруҳидан ўрин олган Австралия — Фаластин ўртасидаги ўйинда чиптага эга бўлган кўпгина ишқибозлар стадионга кира олмади, чунки ташкилотчилар "томошабинлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида" учрашув бошланишидан олдин "Рашид" стадионининг бир нечта дарвозасини бекитди. Ташкилий қўмита ўз баёнотида атиги 12 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган стадион атрофида чиптага эга мухлислар билан бир қаторда чиптасиз ишқибозлар гавжум бўлганини маълум қилди ва узр сўради.

"C" гуруҳида Жанубий Корея, Хитой ва Қирғиз Республикаси нимчорак финалга йўл олди, Филиппин эса сўнгги ўринни эгаллади.

Турнир давомида Хитой ҳукуматининг татуировкага тақиқа туфайли терма жамоанинг аксарият футболчилари жазирама бўлишига қарамай, енгли либосларда ҳаракат қилишди.

"D" гуруҳида Эрон, Ироқ ва Вьетнам жамоалари 1/8 финал масаласини ҳал қилган бўлса, Яман мусобақа билан эрта хайрлашди.

Яманнинг турнирдаги муваффақиятсиз иштирокида маҳаллий аҳоли бош айбдор сифатида мамлакат президентига яқин киши бўлган футбол ассоциацияси раҳбари Аҳмад Солиҳ Ал Иссани кўрсатиб, кўчаларда уни кетишини талаб қилиб норозиликлар билдирилди.

Турнир давомида Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ҳамда журналистлар ўртасида келишмовчиликлар юзага келган. Хусусан, турнир аввалида Қатардаги машғулотлар чоғида мураббий журналистлар билан суҳбатлашишдан бош тортган, унинг ўрнига жамоа менежери интервью берган.

Қолаверса, Эронга қарши беллашувдан аввалги машғулотларга хорижлик журналистлар киритилмаган ва футболчиларнинг интервью беришига рухсат берилмаган.

"E" гуруҳида Қатар ва Саудия Арабистони плей-офф иштирокчиларига айланди. Ливан ва Шимолий Корея эса ортга қайтадиган бўлди.

Қатар ва БАА ўртасидаги дипломатик келишмовчиликлар натижасида Қатар фуқароларининг турнир мезбони бўлган мамлакатга кириши тақиқланганди. 

Амирлик ҳукумати кейинчалик рухсатсиз Қатар фуқароларига мамлакатга вақтинча киришига рухсат беришини эълон қилган бўлса-да, Қатар фуқароси, ОФК вице-президенти ва Осиё Кубоги ташкилий қўмитаси раиси Сауд ал Моҳаннади турнир бошланишига икки кун қолганда БААга кира олмаган.

Дипломатик низолар кўплаб қатарлик мухлисларнинг БААга боришига тўсқинлик қилди. Бу Қатар ўйинларига ташриф буюрувчилар сонига таъсир қилди, 13 январь куни Шимолий Корея ва Қатар ўртасидаги тўқнашувни 450 дан ортиқ одам томоша қилган.

"F" гуруҳида Япония пешқадамликни қўлга киритди. Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўрин билан кифояланган бўлса, Ўмон 3-ўрин билан плей-оффга йўл олди. Туркманистон эса турнирни тарк этди.

Ўзбекистон терма жамоаси якуний таркиби

Дарвозабонлар: 1. Игнатий Нестеров ("Локомотив"), 12. Санжар Қувватов ("Насаф"), 21. Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912").

Ҳимоячилар: 2. Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор"), 3. Достон Турсунов ("Ренофа Ямагучи", Япония), 4. Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), 5. Анзур Исмоилов ("Локомотив"), 6. Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор"), 13. Олег Зотеев ("Локомотив"), 15. Егорь Кримец ("Пахтакор"), 20. Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив").

Ярим ҳимоячилар: 8. Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея), 9. Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой), 16. Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), 17. Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия), 18. Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония), 19. Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), 22. Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912"), 23. Одил Ҳамробеков ("Насаф").

Ҳужумчилар: 7. Сардор Рашидов ("Локомотив"), 10. Марат Бикмаев ("Локомотив"), 11. Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), 14. Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия).

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси илк турда Ўмонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродовнинг голларига Ал Гассани жавоб қайтарди. 

1-тур

ЎЗБЕКИСТОН - УММОН 2:1

Шаржа шаҳри, "Шаржа" стадиони. 

Ҳакамлар: Ко Хюнг Жин, Юн Кванг Йол, Парк Санг Жун (Жанубий Корея)

Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Ким Донг Жин (Ж.Корея), Дилан Перера (Шри Ланка)

Захира ҳаками: Моҳд Юсри Муҳаммад (Малайзия)

Голлар: Одил Аҳмедов 33, - 1:0. Муҳсин Ал Гассани 78, - 1:1. Элдор Шомуродов 85, - 2:1.

Ўзбекистон (4-2-3-1): 1.Игнатий Нестеров - 2.Акмал Шораҳмедов, 15.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев - 9.Одил Аҳмедов, 19.Отабек Шукуров - 7.Сардор Рашидов (17.Достонбек Ҳамдамов, 59), 22.Жавоҳир Сидиқов, 11.Жалолиддин Машарипов (8.Икром Алибоев, 79) - 10.Марат Бикмаев (14.Элдор Шомуродов, 82).

Захира:  21.Ўткир Юсупов, 12.Санжар Қувватов, 3.Достон Турсунов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Фаррух Сайфиев, 6.Даврон Ҳошимов, 23.Одил Ҳамробеков, 18.Фозил Мусаев, 16.Азиз Турғунбоев.

Уммон (4-2-3-1): 18.Файз Ал Рушайди - 11.Саад Ал Муҳайни, 13.Ҳалид Ал Брайки, 2.Муҳаммад Ал Мусаллами, 17.Али Ал Бусайди - 12.Аҳмад Кану, 23.Ҳабиб Ал Сади - 15.Жамелл Ал Яҳмади (9.Муҳаммад Ал Гассани, 88), 10.Муҳсин Ал Халди, 6.Раед Солиҳ - 7.Ҳалид Ал Ҳажри (16.Муҳсин Ал Гассани, 67).

Захира: 1.Аммар Ал Рушаиди, 22.Аҳмад Ал Раваҳи, 19.Маҳмуд Ал Мушаифри, 3.Муҳаммад Фараж, 5.Муҳаммад Ал Шиба, 20.Салаҳ Ал Яҳёи, 21.Матаз Солиҳ, 14.Али Ал Жабри, 8.Ясин Ал Шеяди, 4.Муҳаммад Ҳасиб, .

Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов 29, Игнатий Нестеров 58,

Четлатиш: Егор Кримец 90+2.


2-турда ҳамюртларимиз Туркманистон дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритишди. Элдор Шомуродов дубль қайд этган бўлса, Жавоҳир Сиддиқов ва Жалолиддин Машарипов биттадан гол уришди. 

2-тур

ТУРКМАНИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН 0:4

13 январь 2019. Дубай. "Рашид" стадиони. (21:00 Тошкент вақти)

Бош ҳакам: Аммар Ал Жунайби (БАА)

Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан Ал Маҳри (иккиси БАА)

Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Муҳаммад Абдулла Муҳаммад(БАА) ва Турки Ал Худоёр (Саудия Арабистони)

Захира ҳаками: Муҳаммад Ала Бакри (Саудия Арабистони)

Голлар: Жавоҳир Сидиқов 17, Элдор Шомуродов 24, Жалолиддин Машарипов 40, Элдор Шомуродов 42

Туркманистон (5-4-1): 1.Маммет Оразмуҳаммедов - 12.Сердар Аннаоразов, 4.Мекан Сапаров, 2.Зафар Бабажанов, 5.Везиргелди Илясов, 6.Гурбангелди Батиров - 8.Руслан Мингазов, 21.Расул Хўжаев, 19.Аҳмет Атаев (20.Мурат Аннаев, 44), 7.Арслонмурот Аманов - 9.Воҳит Оразсаҳедов (17.Алтимурот Аннадурдиев, 46).

Захира: 16.Батир Бабаев, 22.Никита Горбунов, 3.Гуймурот Аннагуллиев, 10.Сулейман Муҳадов, 11.Мурат Яхшиев, 13.Мердан Гурбанов, 14.Илья Тамуркин, 15.Михаил Титов, 18.Сердар Гелдиев, 23.Даврон Оразалиев.

Ўзбекистон (4-2-3-1): 1.Игнатий Нестеров - 2.Акмал Шораҳмедов (6.Даврон Ҳошимов, 46), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев - 9.Одил Аҳмедов (18.Фозил Мусаев, 77), 19.Отабек Шукуров - 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Жавоҳир Сидиқов, 11.Жалолиддин Машарипов - 14.Элдор Шомуродов.

Захира:  21.Ўткир Юсупов, 12.Санжар Қувватов, 3.Достон Турсунов, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Сардор Рашидов, 8.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 23.Одил Ҳамробеков, 16.Азиз Турғунбоев.

Огоҳлантиришлар:  Анзур Исмоилов 71.


3-турда Япония вакилларимизни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Элдор Шомуродовнинг голига Муто ва Шиотани жавоб қайтарди.

3-тур

ЯПОНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 2:1

17 январь 2019. Ал Айн. "Ҳалифа Бин Зайед" стадиони. (18:30 Тошкент вақти)

Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Муҳаммад (БАА)

Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан Ал Маҳри (иккиси БАА)

Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Аммар Ал Жунайби (БАА) ва Али Сабоҳ Ал Қайси (Ироқ)

Захира ҳаками: Хуп Вейминг (Хитой)

Голлар: Элдор Шомуродов 40, - 0:1. Йошинори Муто 43, - 1:1. Цукаса Шиотани 57, - 2:1.

Япония (4-2-3-1): 23.Даниэль Шмидт, 3.Сеи Муроя, 20.Томоаки Макино, 2.Гента Миура, 4.Шо Сасаки - 17.Тошихиро Аояма, 18.Цукаса Шиотани - 14.Жунья Ито, 11.Коя Китагава (16.Такехиро Томиясу, 90+3), 10.Такаши Инуи (8.Генги Харагучи, 81) - 13.Йошинори Муто (6.Ватару Эндо, 85).

Захира: 1.Масааки Хигашигучи, 5.Юто Нагатомо, 7.Гаку Шибасаки, 9.Такуми Минамино, 12.Шуичи Гонда, 15.Юя Осако, 18.Томиясу Такехиро, 19.Хироки Сакай, 21.Ритсу Доан, 22.Мая Йошида

Ўзбекистон (4-2-3-1): 1.Игнатий Нестеров - 6.Даврон Ҳошимов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 15.Егор Кримец, 4.Фарруҳ Сайфиев - 18.Фозил Мусаев (7.Сардор Рашидов, 76), 19.Отабек Шукуров - 17.Достонбек Ҳамдамов (16.Азизбек Турғунбоев, 65), 22.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев - 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 69).

Захира:  21.Ўткир Юсупов, 12.Санжар Қувватов, 3.Достон Турсунов, 2.Акмал Шораҳмедов, 13.Олег Зотеев, 11.Жалолиддин Машарипов, 9.Одил Аҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 23.Одил Ҳамробеков.

Огоҳлантиришлар: Йошинори Муто 33, Цукаса Шиотани 48, Фаррух Сайфиев 69, Егори Кримец 72.


Турнирга уч нафар ўзбекистонлик бош ҳакам — Равшан Эрматов, Валентин Коваленко ва Илгиз Танташев, шунингдек, икки нафар ёрдамчи ҳакам — Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидов чақирилди. 

Қолаверса, мексикалик Сезар Рамос ҳам бир қатор ўйинларни бошқарди. ВАРда эса италиялик Паоло Валери ва нидерландиялик Дэнни Маккели фаолият олиб борди.

Нимчорак финал

Иордания 1:1 (п.2:4) Вьетнам

Таиланд 1:2 Хитой

Эрон 2:0 Ўмон

Япония 1:0 Саудия Арабистони

Австралия 0:0 (п.4:2) Ўзбекистон

БАА 3:2 Қирғиз Республикаси

Жанубий Корея 2:1 Баҳрайн

Қатар 1:0 Ироқ

Австралия Ўзбекистон учрашувининг асосий ва қўшимча бўлимлари 0:0 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса сариқ қитъа вакиллари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ислом Тўхтахўжаев ва Марат Бикмаев 11 метрли нуқтадан дарвозани ишғол қила олмаганди. 

Осиё Кубоги-2019. 1/8 финал

АВСТРАЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 0:0 (пенальтилар серияси 4:2)

21 январь 2019. Ал-Айн. "Халифа бин Зайд" стадиони.

Бош ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим (Қатар)

Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал-Марри ва Сауд Аҳмад Ал-Мақалеҳ (иккиси Қатар)

Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Ҳамис Муҳаммад Ал-Маррий ва Аҳмад Абу Бакр Саид Ал-Каф (иккиси Қатар).

Захира ҳаками: Дения Гедара Палита (Шри-Ланка)

Австралия: 1.Мэтью Райан, 2.Милош Дегенек, 4.Грант Райан, 5.Марк Миллиган, 9.Жейми Макларен (14.Апостолос Янноу, 75), 15.Крис Икономидис (10.Робби Круз, 96), 16.Азиз Бехич, 20.Трент Сейнсбери, 21.Авер Мабиль (7.Мэтью Леки, 68), 22.Жэксон Ирвин, 23.Том Рогич (8.Массимо Луонго, 111)

Захира: 12.Митчелл Лангерак, 18.Даниэль Вукович, 3.Алекс Герсбах, 6.Мэтью Юрман, 11.Эндрю Наббут, 13.Жеймс Жегго, 17.Мустафо Амини, 19.Жош Рисдон

Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров - 6.Даврон Ҳошимов, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 13.Олег Зотеев (4.Фаррух Сайфиев, 105) - 19.Отабек Шукуров, 9.Одил Аҳмедов, 22.Жавоҳир Сидиқов (8.Икром Алибоев, 73) - 11.Жалолиддин Машарипов, 17.Достон Ҳамдамов (16.Азиз Турғунбоев, 107), 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 104).

Захира: 12.Санжар Қувватов, 21.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Достон Турсунов, 15.Егор Кримец, 23.Одил Ҳамробеков, 18.Фозил Мусаев, 7.Сардор Рашидов.

Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев 2, Том Рогич 19, Азиз Бехич 25, Даврон Ҳошимов 47, Райан Грант 109.


Чорак финал

Вьетнам 0:1 Япония

Хитой 0:3 Эрон

Жанубий Корея 0:1 Қатар

БАА 1:0 Австралия

Австралияга қарши ўйинда БАА байроғини ўпган ироқлик қиз ижтимоий тармоқларда муҳокамларга сабаб бўлди.

Кейинчалик Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид Сара исмли қиз билан учрашиб, унга ўз имзоси туширилган китобини совға қилди.

ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ярим финал

Эрон 0:3 Япония

Қатар 4:0 БАА

Қатар ва мезбон БАА ўртасидаги ярим финал ўйини чоғида қатарликлар иккинчи голни уришгач, баъзи БАА ишқибозлари стадионга шиша буюмлар ва пойабзал улоқтирган. Учинчи голдан кейин Салим ал Ҳажрига оёқ кийим улоқтиришган. Шунингдек, учрашув аввалида Қатар мадҳияси янграётган пайтда мезбон мухлислар шовқин кўтаришган. Воқеаларга қарамай, Қатар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. ОФК эса жараён бўйича текширув ўтказишини маълум қилди.

Қатарга мағлуб бўлгач, БАА футбол ассоциацияси Суданда туғилган Алмоез Али ва Ироқда дунёга келган Бассам ал Равининг Қатар терма жамоасига чақирилганлиги борасидаги эътироз билан ОФКга мурожаат қилди. Сабаби, ФИФА регламентига биноан футболчи бошқа давлат шарафини ҳимоя қилиши учун ўша мамлакатда камида 5 йил истиқомат қилиши талаб этиларди. Эътирозда эса Али ва Ал Рави беш йил бу мамлакатда доимий яшамаганлиги даъво қилинган.

Бироқ ОФК Интизом ва ахлоқ қўмитаси ушбу эътирозни рад этди. 

Умуман олганда, Қатар терма жамоасининг 13 нафар футболчиси бошқа мамлакатда туғилганди.

Судан (4 нафар): Алмоез Али, Ҳамид Исмоил, Абдулкарим Ҳасан, Абдулазиз Ҳотам;

Жазоир (2 нафар): Буалем Хухи, Карим Будиаф;

Яман (2 нафар): Акром Афиф, Аҳмад Аловуддин;

Ироқ: Бассам Ал Равий;

Мали: Ассем Мадибо;

Португалия: Педро Карвалью.

Финалда Қатар Японияни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта қитъа чемпионлигини қўлга киритди.

Япония терма жамоаси финалда мағлуб бўлганига қарамай, ўзлари фойдаланган кийиниш хонасини тозалаб кетишди.

Қайд этиш жоиз, мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинини Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борган.

Финал

Япония - Қатар 1:3

Абу Даби, "Зайед Спорт Сити" стадиони.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Жамшид Саидов, Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Ма Нинг (Хитой).

Видео ассистент ҳакам: Паоло Валери (Италия)

Видео ассистент ҳакам ёрдамчилари: Муҳаммадд Тақи Бин Жаҳари (Сингапур) ва Кристофер Бит (Австралия)

Голлар: Минамино (69) - Алмоез (12), Ҳатем (27), Акрам Афиф (83-пенальтидан)

Япония - 12.Гонда Шуичи, 5.Юто Наготомо, 16.Томиясу Такихиро, 19. Хироки Сакаи, 22.Майа Йошида, 7.Гаку Шибасаки, 8.Генки Харагучи (Муто, 61), 9.Такуми Минамино (Инуи, 89), 18. Тсукаса Шиотани, 21.Доан Ритсу, 15.Юя Осако.

Қатар - 1.Саад Ал Шееб, 2.Педро Корреа, 3.Абдел Карим Ҳассан, 4.Тарек Салман, 15.Бассам Ал Раши, 23.Ассем Омер Мадибо, 6.Абделазиз Ҳатем, 16.Боуалем Кухи (Салем Ал Ҳажри, 61), 10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 11.Акрам Афиф, 19.Алмоез Али (7.Алаадин, 90)


Энг яхши футболчи: Алмоез Али (Қатар);

Энг яхши тўпурар: Алмоез Али (Қатар) — 9 та гол;

Энг яхши дарвозабон: Саад Ал Шиб (Қатар);

Фейр-плей: Япония.

Мусобақанинг рамзий жамоаси аниқланмади.

ОФК Осиё кубоги тарихида илк маротаба иштирокчи жамоаларга мукофот пуллари тақдим этди. Турнирнинг умумий мукофот пули 14 800 000 АҚШ долларини ташкил этди. Чемпион 5 миллион АҚШ доллари, иккинчи ўрин эгаси 3 миллион АҚШ доллари ва ярим финалчилар 1 миллион АҚШ доллари қўлга киритди. Шунингдек, барча 24 иштирокчи жамоа 200 000 АҚШ долларига эга бўлди.


"Ал Жазира" нашри маълумотларига кўра, Қатар ғалаба қозонган финал ўйини туризм тақиқи туфайли деярли қатарлик мухлисларсиз ўтказилди. The Peninsula нашри эса кўп сонли уммонлик мухлислар финалда стадиондан Қатарни қўллаб-қувватлагани ҳақида ёзган.

Шунингдек, британия-суданлик футбол ишқибози Қатар ўйинида мазкур мамлакат либосини кийгани учун калтаклангани ва ҳибсга олингани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бироқ бу шикоят БАА расмийлари томонидан рад этилди ва мухлиснинг ёлғон даъво билдиргани учун ҳибсга олинганини маълум қилди.

Ўша вақтларда Қатарнинг "Ал Садд" клубига устозлик қилаётган Хави мусобақада Қатар чемпион бўлиши ва финалда Японияни мағлуб этишини тахмин қилди. Қатарнинг ғолиблиги тўғрисидаги башорат нафақат тўғри чиқди, балки испаниялик мураббий Япониянинг финалга чиқишини ҳам тўғри топди.


Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади

Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1980. Кубокка эга чиққан мезбонлар, иккинчи ўрин учун уюштирилган парад ҳамда урушда укасини бой берган совриндор ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1984. Саудия Арабистони дебютидаёқ чемпионликка эришди 

Осиё кубоги-1988. Кувайт либосида ўйнаган Платини, талабалари билан келган Япония ҳамда операциядан кейин финалдаги ҳал қилувчи голни урган футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1992. 56 ёшида фаолиятини давом эттираётган энг яхши футболчи, легионер Рамос, ўйинчиларини алмаштирмаган ҳамда рақиб мағлубияти учун 500 доллар бермоқчи бўлган мураббий ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1996. Дебютант Ўзбекистон, унинг димоғдор ва карта ўйнайдиган рақиблари ҳамда тайинланганидан икки ой ўтгач, чемпионга айланган мураббий ҳақида ҳикоя қиламиз 

Осиё кубоги-2000. Бразилияликлардан иборат мезбон, Ўзбекистоннинг шармандали натижаси ҳамда Қосимовдан супергол 

Осиё кубоги-2004. Дебютант Эрматов ва устаси ўзбек Қосимов, ёқиб юборилган байроқлар ҳамда пенальтилар серияси ўртасида дарвозани алмаштирган ҳакам тўғрисида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-2007. Ён ҳакам туфайли ярим финалдан қуруқ қолган Ўзбекистон, аҳолисининг ҳалокатига олиб келган ғалаба, чироқсиз қолган стадион ҳамда ичкиликбозлик қилган футболчилар тўғрисида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-2011. Ўзбекистонни ортда қолдирган Катанецнинг дебюти, фотограф туфайли жазоланган араблар ҳамда финалга киритилмаган мухлислар тўғрисида ҳикоя қиламиз 

Осиё кубоги-2015. Қаҳрамонга айланган болакай, бутса тозаловчи Сон Хён Мин ҳамда дарвозабонга оила қуриш таклифини билдирган мухлиса ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика