UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  6 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  27 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  5 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2

Осиё Кубоги-2019. "D" гуруҳи мураббийлари Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. "D" гуруҳи мураббийлари

БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2019 мусобақасига тобора кам вақт қолмоқда.

Қуйида "D" гуруҳи жамоаларини бошқараётган мураббийлар ҳақида қисқача маълумот келтириб ўтамиз.

"D" гуруҳи - Эрон, Ироқ, Вьетнам, Яман.

Карлуш Кейруш (Эрон бош мураббийи)
Туғилган санаси: 1 март, 1953 й.


Эрон терма жамоасини 2011 йилдан бери Карлуш Кейруш бошқариб келмоқда. 65 ёшли португалиялик мутахассис миллий терма жамоа билан 1976 йилги воқеани такрорлашга уриниб кўради. Ўшанда Эрон Осиё чемпиони бўлган.

Сречко Катанец (Ироқ бош мураббийи)
Туғилган санаси: 16 июль, 1963 й.

Катта тажрибага эга Сречко Катанец Ироқ терма жамоасига устозлик қиляпти. 55 ёшли словениялик мураббий шу йилнинг сентябрь ойида бош мураббий этиб тайинланди. У ўз ватани терма жамоаси билан ЖЧ-2002да қатнашган.

Парк Санг Хео (Вьетнам бош мураббийи)
Туғилган санаси: 5 март, 1959 й.


Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи жанубий кореялик Парк Санг Хео ҳисобланади. Бу мураббий шу йил қишда Вьетнам олимпия терма жамоаси билан U-23 Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борди. Эндиликда миллий терма жамоа билан Осиё Кубогида иштирок этади.

Ян Косиан (Яман бош мураббийи)
Туғилган санаси: 13 март, 1958 й.


Бир ой олдин Яман терма жамоаси бош мураббийи этиб Ян Косиан тайинланди. 60 ёшга тўлган словакиялик мураббий Осиё Кубоги дебютантларидан бирини мусобақада бошқаради.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика