UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  8 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  3 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  18 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  9 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  15 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1

Осиё Кубоги-2019. "А" гуруҳи мураббийлари Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. "А" гуруҳи мураббийлари

БААда бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё Кубогига 40 кун қолди.

Ушбу мусобақа мураббийлар учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Қуйида "А" гуруҳи жамоаларини бошқараётган мураббийлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

"А" гуруҳи - БАА, Таиланд, Ҳиндистон, Баҳрайн.

Альберто Заккерони (БАА бош мураббийи)
Туғилган санаси: 1 апрель, 1953 й.

БАА терма жамоасини 65 ёшли Альберто Заккерони бошқармоқда. Ушбу мураббий қўл остида Япония терма жамоаси 2011 йилги Осиё Кубогида зафар қучган. Эндиликда Заккерони БАА билан ҳам шундай натижани такрорлашга уриниб кўради.


Милован Райевац (Таиланд бош мураббийи)
Туғилган санаси: 2 январь, 1954 й.

64 ёшли сербиялик мутахассис 2017 йилнинг апрель ойидан бери Таиланд терма жамоасини бошқариб келяпти. Бу йил ушбу мураббий жамоани АФФ (АСЕАН футбол федерациялари) чемпионатида ярим финалга олиб чиқди.


Стефен Константин (Ҳиндистон бош мураббийи)
Туғилган санаси: 16 октябрь, 1962 й.

Ҳиндистон терма жамоасини қитъа биринчилигига англиялик мутахассис тайёрламоқда. 56 ёшли Константин 2002-2005 йиллар оралиғида ҳам ҳиндларни бошқарган.


Мирослав Соукоп (Баҳрайн бош мураббийи)
Туғилган санаси: 13 ноябрь, 1965 й.

Чехиялик Мирослав Соукоп ҳозирда Баҳрайн терма жамоаси устози ҳисобланади. У 2016 йилнинг июнь ойида жамоани қабул қилиб олганди. Бунгача эса Яман терма жамоасига устозлик қилган.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика